Россия ФХХ Қрим кўпригидаги теракт ташкилотчиларини аниқлади

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишЧП на Крымском мосту
ЧП на Крымском мосту - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2022
Oбуна бўлиш
Қрим кўпригидаги теракт ташкилотчиси Украина Мудофаа вазирлиги разведка бош бошқармаси ва унинг раҳбари эканини аниқланди.
ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Қрим кўпригидаги теракт ташкилотчиси Украина ҳарбий разведкаси раҳбари Кирилл Буданов эканини аниқлади.

“Федерал хавфсизлик хизмати Тергов қўмитаси билан биргаликда Қрим кўпригидаги теракт ташкилотчиси Украина Мудофаа вазирлиги разведка бош бошқармаси, унинг раҳбари Кирилл Буданов, ходимлари ва агентураси эканинини аниқлади”, - дейилган Россия ФХХ хабарида.

Шунингдек, Қрим кўпригидаги терактни уюштиришга алоқадор 12 киши аниқланган, улардан саккиз нафари қўлга олинган.
“Ҳозир жиноий иш доирасида жиноятни содир этишга тайёргарлик кўришда қатнашган беш нафар Россия фуқароси, уч нафар Украина ва Арманистон фуқароси қўлга олинган”, - дейилади хабарда.
Идора маълумотларига кўра, теракт уюштиришга мўлжалланган портловчи модда плёнка ўрамларига яширилган бўлган. Портловчи модда Одессадан Болгария, Грузия ва Арманистон орқали жўнатилган.
Эслатиб ўтамиз, 8 октябрь куни Қрим кўприги устида юк машинаси портлатиб юборилди. Портлаш оқибатида кўприкнинг автомобиллар йўлларидан бири шикастланди, параллел йўналишда темир йўлда кетаётган поезд цистерналари ҳам зарар кўрди.
Россия президенти Владимир Путин мамлакат Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин билан учрашув чоғида ушбу фавқулодда ҳолатни теракт деб атади ва уни ташкиллаштиришда Украина махсус хизматларини айблади.
Янгиликлар лентаси
0