Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев по приглашению Президента Республики Казахстан Касым-Жомарта Токаева отбыл с рабочим визитомв город Астану
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев по приглашению Президента Республики Казахстан Касым-Жомарта Токаева отбыл с рабочим визитомв город Астану - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2022
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Остонада “мулоқот форуми”да нутқ сўзлайди.
ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Остона шаҳрига жўнаб кетди.
Президент у ерда Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисларида иштирок этади.
Ушбу саммитлар доирасида ҳамкор мамлакатлар делегациялари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш ҳам режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев Остонада “мулоқот форуми”да нутқ сўзлайди.
Маълумот учун, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити — минтақа мамлакатлари ўртасида “мулоқот форуми” сифатида танилган.
Унинг асосий мақсади — Осиёда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний ишлаб чиқарилиши ва айланишига қарши кураш, савдо-иқтисодий ҳамкорликдан иборат.
Бугунга қадар 51та делегация раҳбарлари саммитда иштирок этишини тасдиқлаган. Уларнинг 12 нафари давлат раҳбарларидир. Хусусан, Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Россия, Ироқ, Эрон, Қатар, Фаластин каби мамлакатлар президентлари саммитда қатнашади.
Янгиликлар лентаси
0