Кувайт Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг аъзоси бўлди

© Sputnik / Александр Мельников / Медиабанкка ўтишГорода мира. Эль-Кувейт
Города мира. Эль-Кувейт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2022
Oбуна бўлиш
Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаши 1992 йилда ташкил этилган давлатлараро форум.
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Кувайт Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммитининг 28-иштирокчиси бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Остона бўлиб ўтадиган кенгашнинг VI саммитида маълум қилди.
Қозоғистон раҳбари саммитни очар экан, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш олтинчи саммитининг барча иштирокчиларига миннатдорлик билдирди.
Тоқаев бу йил мазкур кенгашни чақириш ташаббусига 30 йил тўлишини таъкидлади. Бу давр мобайнида саммит кўп томонлама ҳамкорлик платформаси ва замонавий дипломатиянинг халқаро институтига айланди.
“1999 йилда кенгашга 15 давлат аъзо бўлган бўлса, ҳозир уларнинг сони 27 тага етди. Бу, аслида, Осиё давлатлари, бутун жаҳон ҳамжамияти олдида форум нуфузи ошганидан далолат беради. Кувайт ҳам кенгаш аъзоси сифатида бизга қўшилганидан жуда мамнунмиз”, - дейди Қозоғистон раҳбари.
Маълумот учун, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаши 1992 йилда Қозоғистон ташаббуси билан ташкил этилган давлатлараро форум бўлиб, унинг фаолияти мулоқот учун шароит яратиш, қарорлар қабул қилиш ва Осиёда хавфсизликни таъминлаш соҳасида чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган.
Ўзбекистон, Озарбайжон, Афғонистон, Баҳрайн, Бангладеш, Вьетнам, Миср, Исроил, Ҳиндистон, Иордания, Ироқ, Эрон, Қозоғистон, Қатар, Камбоджа, Хитой, Жанубий Корея, Қирғизистон, Мўғулистон, БАА, Покистон, Фаластин, Россия, Тожикистон, Таиланд, Туркия, Шри-Ланка Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашининг доимий аъзолари ҳисобланади.
Кенгашда кузатувчи мақомидаги мамлакатлар: Беларусь, Индонезия, Малайзия, АҚШ, Украина, Филиппин, Япония, Лаос ва Туркманистон.
Янгиликлар лентаси
0