Малайзия компанияси Бухоро аэропортини модернизация қилишда ёрдам бериши мумкин

© Sputnik / Рамиз БахтияровАэропорт в городе Бухара, Узбекистан
Аэропорт в городе Бухара, Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда аэропорт хизматлари бозорини ривожлантириш бўйича Малайзия тажрибаси жорий этилади.
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. “Malaysia Airports Holdings Berhad” компанияси Бухоро халқаро аэропортини модернизация қилиш билан шуғулланиши мумкин.
Куала-Лумпурда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ва "Uzbekistan Airports" масъуллари компанияси вакиллари билан музокара ўтказди.
Музокараларда Ўзбекистон аэропортларини ривожлантириш стратегияси ҳамда давлат-хусусий шерикчилик (ДХШ) асосида Бухоро халқаро аэропортини модернизация қилиш ва бошқарув жараёнига хусусий шерикни жалб этиш механизими тўғрисида тақдимот ўтказилди.
Куала-Лумпур халқаро аэропорти бош директори Шаҳруннизам Абдул Жамил Малайзия ўзбекистонлик ҳамкорлар билан алоқаларни йўлга қўйиш ва ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Учрашув якунида ДХШ тамойилларига мувофиқ модернизация ва бошқариш учун таклиф этилаётган аэропортларнинг мавжуд инфратузилмаси билан танишиш бўйича қўшимча музокаралар ўтказиш юзасидан келишувга эришилди. Бунинг учун Малайзия компанияси раҳбариятининг Ўзбекистонга амалий сафари ташкил этилади.
Янгиликлар лентаси
0