Мирзиёев Остонада Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби билан учрашди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби билан Самарқанд саммитига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Остона шаҳрида ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (ОҲИЧК) саммити доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Бағдод Амреевни қабул қилди.
Кейинги йилларда ташкилот доирасидаги мулоқот фаоллашиб, кўп қиррали ҳамкорлик кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.
Жорий йил ноябрь ойида Самарқандда бўладиган саммитга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жиҳатлари кўриб чиқилди.
Давлат раҳбарларининг мажлиси арафасида кун тартибини ҳамда савдо, инвестиция, транспорт, ахборот-коммуникация технологиялари ва гуманитар алмашинув бўйича кўп томонлама ҳужжатларни ишлаб чиқиш мақсадида вазирлар даражасида қатор учрашувлар бўлиб ўтади.
Ташкилот саммитини пухта тайёрлаш учун ушбу нуфузли минтақавий тузилма котибияти билан яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити 11 ноябрь куни Самарқандда бўлиб ўтади.
Ўтган йили Туркиянинг Истанбул шаҳри бўлиб ўтган саммитда Туркий кенгаш номини Туркий давлатлар ташкилоти деб ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.
Ташкилотга Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон аъзо. Венгрия ва Туркманистон кузатувчи мақомига эга.
2009 йилда ушбу тузилмага аъзо мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни ҳар томонлама мустаҳкамлаш мақсадида тузилган.
Янгиликлар лентаси
0