Бугун Остонада МДҲ раҳбарлари қандай тадбирларда иштирок этади

© PulatovОсиёда ҳамкорлик ва ишонч чора-тадбирлари бўйича кенгаш саммити
Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чора-тадбирлари бўйича кенгаш саммити  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2022
Oбуна бўлиш
Қозоғистон пойтахтида Ўзбекистон, Россия, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон президентлари иштирокида иккита катта тадбир ўтказилади – тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Бугун Остонада Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) Давлат раҳбарлари кенгашининг саммити ва “Россия – Марказий Осиё” форматидаги учрашув ўтказилади.
Йиғилишда Ўзбекистон, Россия, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон президентлари иштирок этади.
Саммитда президентлар МДҲда 2023 йил "Рус тили - миллатлараро мулоқот тили" йили сифатида ўтказиш бўйича Тадбирлар дастури лойиҳасини маъқуллаши кутилмоқда.
Шунингдек, 2023-2024 йилларга мўлжалланган гуманитар ҳамкорлик соҳасидаги устувор ҳаракатлар режаси лойиҳасини кўриб чиқиш ҳам кун тартибига киритилган.
Бугун куннинг иккинчи ярмида Остонада Россия-Марказий Осиё биринчи саммити бўлиб ўтади, унинг якунида қўшма баёнот қабул қилинади.
Тадбирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва раҳбарлари иштирок этади.
Саммит давомида мамлакатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, мавжуд геосиёсий вазиятда, жумладан, озиқ-овқат, хомашё ва логистика нархлари ошиб бораётган шароитда умумий савдо-иқтисодий ва бошқа манфаатларни ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинади.
Афғонистондаги вазият контекстида минтақавий хавфсизлик бўйича ҳам фикр алмашилиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0