Ўзбекистонда иккита ер силкиниши кузатилди

© AP Photo / DITA ALANGKARAЦифровой сейсмограф, архивное фото
Цифровой сейсмограф, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2022
Oбуна бўлиш
Тошкент вилоятининг Тошкент туманида бир соат ичида 2 та ер силкиниши қайд этилди.
ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Тошкент вилоятининг Тошкент туманида бир соат ичида иккита ерости силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.
Унга кўра, дастлаб бугун Тошкент вақти билан соат 04:39 да Қозоғистонда зилзила содир бўлган. Зилзила координаталари: 41,54 градус шимолий кенглик; 69,2 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=2,5. Чуқурлик 15 км. Эпицентри Тошкентдан 31 км шимоли-ғарбда 15 км чуқурликда жойлашган зилзила кучи 2,5 баллга тенг.
Шунингдек, Тошкент вақти билан соат 05:16 да Қозоғистонда яна ерости силкиниши қайд этилган. Зилзила координаталари: 41,56 градус шимолий кенглик; 69,21 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=2,6. Чуқурлик 15 км. Эпицентри Тошкентдан 33 км шимолида 15 км чуқурликда жойлашган зилзила кучи 2,6 баллга тенг.
Ҳар икки зилзила кучи Ўзбекистоннинг Тошкент туманида сезилган.
Афғонистондаги зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
Янгиликлар лентаси
0