Россия ва Туркия газ хаби бўйича музокараларни қачон бошлаши айтилди

© Sputnik / Алексей ВитвицкийГазопровод "Северный поток"
Газопровод Северный поток - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2022
Oбуна бўлиш
Айтилишича, музокаралар кейинги ҳафтадан бошланади, жой яқин кунларда аниқланади.
ТОШКEНТ, 14 окт – Sputnik. Россия ва Туркия вакиллари ўртасида газ хабини яратиш бўйича музокаралар келаси ҳафта бошланади. Бу ҳақда РИA Новости агентлигига Aнқарадаги дипломатик манба маълум қилди.
“Икки давлат раҳбарлари тегишли идораларга мунозараларни жуда тез бошлаш, бу ғоя имкониятларини ўрганиш бўйича топшириқ берди. Музокараларни кейинги ҳафтадан бошлаймиз, жой яқин кунларда аниқланади”, деди манба.
Ушбу мулоқотлар натижаларига кўра, жараённи шахсан назорат қилувчи икки давлат президентлари батафсил ҳисобот олади.
“Бу борада етакчиларнинг телефон дипломатияси давом этиши кутилмоқда”, дея хулоса қилди манба.
11 октябрь куни Владимир Путин Москвада бўлиб ўтган энергетика форумида Туркияда газ хаби яратиш таклифини билдирган эди. Унинг таъкидлашича, бундай қарор иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ, шу билан бирга унинг хавфсизлик даражаси анча юқори.
Бир кун аввал туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдоған билан учрашувда Путин газ хаби яратилиши билан нархларни “ҳеч қандай сиёсий оҳангларсиз оддий, бозор даражасида” хотиржамлик билан тартибга солиш мумкинлигини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0