ХОҚ Шомуродовни ЖЧда иштирок этмайдиган Топ-10га киритди

© Jenoa CFC / Instagram Элдор Шомуродов
Элдор Шомуродов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2022
Oбуна бўлиш
Элдор Шомуродов миллий жамоалари ЖЧ саралаш босқичида ўта олмаган, лекин футболчи сифатида ЖЧга ҳисса қўшиши мумкин бўлган Топ-10 футболчилар рўйхатига киритилди.
ТОШКЕНТ, 14 окт - Sputnik. Италия "Рома"си ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Элдор Шомуродов 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатини ўтказиб юборадиган кучли ўнта футболчилар рўйхатига киритилди, деб хабар беради Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) сайти.
Элдор Шомуродов ушбу рўйхатда саккизинчи ўринни эгаллади.
"Марказий Осиё минтақаси одатда футболга унчалик эътибор қаратмайди, лекин Шомо, ўзи айтганидек, жаҳон чемпионатига албатта нимадир олиб келишга қодир бўлган сифатли футболчи. Ҳозирда у "Рома"да Жозе Моурино қўл остида. 27 ёшли футболчи тинимсиз меҳнат қилади ва терма жамоаси сардори бўлган. У Ўзбекистон "оқ бўрилари" сафида 59 ўйинда 32 та гол уриб, ўзини ҳақиқий жамоа ўйинчиси сифатида намойиш қилган, дейилади ХОҚ хабарида.
Элдор Шомуродовдан ташқари ушбу рўйхатда “Манчестер Сити” футболчиси норвегиялик Эрлинг Холанд биринчи ўринни эгаллаб турибди. "Милан"нинг швециялик ҳужумчиси Златан Ибрагимович иккинчи ва "Рома" ҳужумчиси Пауло Дибала - учинчи ўринда. Уларнинг жамоалари 2022 йилги жаҳон чемпионатига чиқа олмади.

ЖЧда иштирок этмайдиган энг яхши 10 талик:

1.
Эрлинг Холланд (Норвегия, "Манчестер сити")
2.
Златан Ибрагимович (Швеция, "Милан")
3.
Пауло Дибала (Аргентина, "Рома")
4.
Муҳаммад Салоҳ (Миср, "Ливерпул");
5.
Луис Диас (Колумбия, "Ливерпул");
6.
Виктор Осимхен (Нигерия, "Наполи");
7.
Мартин Одегаард (Норвегия, "Арсенал");
8.
Элдор Шомуродов (Ўзебкистон, "Рома");
9.
Риёд Маҳрез (Жазоир, “Манчестер Сити”);
10.
Жанлуиджи Доннарумма (Италия, ПСЖ)
Эслатиб ўтамиз, Футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионати 20 ноябрдан 18 декабрга қадар Қатарда бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0