Жўқорғи Кенгес раисига ўринбосар сайланди

© Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси матбуот хизматиРустам Турсинбаевич Сапарбаев
Рустам Турсинбаевич Сапарбаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2022
Oбуна бўлиш
У шу кунгача Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши раисининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Рустам Турсинбаевич Сапарбаев Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси ўринбосари лавозимига сайланди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун Кенгеснинг навбатдан ташқари ўттиз еттинчи сессияси бўлиб ўтган. Сессия кун тартибига чўлни ободонлаштириш масаласи, яъни Қорақалпоғистон Республикаси раҳбари ўринбосари сайлови тўғрисидаги масала киритилган.
“Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 81-моддаси 4-бандига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси ўринбосари лавозимига 18-сон “Жанбасқала” сайлов округидан депутат Сапарбаев Рустам Турсинбаевич номзоди таклиф этилди... Номзод депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди”, - дейилади хабарда.
Маълумот учун, Рустам Сапарбаев 1982 йилда Қўнғирот вилоятида туғилган. 2004 йилда Қорақалпоқ давлат университетини ва 2008 йилда Ўзбекистон Стратегик таҳлил ва истиқбол мактабини тамомлаган.
Рустам Турсинбоевич 2021 йилдан буён Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши раисининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Бугун, 18 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 70-моддаси 4-бандига асосан Рустам Турсинбаевич Сапарбаев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланган.
Жўқорғи Кенгесга янги раис сайланди.
Янгиликлар лентаси
0