Депутатлар Туркия билан маҳкумларни топширишга оид битимни ратификация қилишни маъқуллади

© Пресс-служба президента УзбекистанаФлаги Узбекистана и Турции
Флаги Узбекистана и Турции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2022
Oбуна бўлиш
Битим фуқаролари учун белгиланган жазони ёки унинг қолган қисмини ўз давлатида ўташ имкониятини яратиш назарда тутади.
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари навбатдаги йиғилишда “Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида маҳкумларни ўтказиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида”ги қонунни қабул қилди.Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур битим шу йилнинг 29-30 март кунлари Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида имзоланган.
Битимда аҳдлашувчи томонлардан бирининг жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган бошқа аҳдлашувчи томоннинг фуқаролари учун белгиланган жазони ёки унинг қолган қисмини ўз давлатида ўташ имкониятини яратиш назарда тутилмоқда.
Таъкидланишича, маҳкумларнинг жазони ўз давлатида ўташи уларга яқин қариндошлари билан мунтазам кўришиб туриш имконини беради. Бу эса оилавий муносабатларга ижобий таъсир кўрсатади ҳамда маҳкумларнинг жамият ижтимоий ҳаётига мослашувини осонлаштиради.
Депутатлар бу битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилишди. Ҳужжат энди Сенатда кўриб чиқилади, шундан сўнг уни президент имзолаши керак.
Янгиликлар лентаси
0