Ўзбекистон ва Россия АКТ соҳасида янги босқичдаги ҳамкорликни бошлайди

© Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигиЎзбекистон-Россия ҳамкорлиги
Ўзбекистон-Россия ҳамкорлиги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2022
Oбуна бўлиш
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги мутахассислар икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди.
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ҳамкорлигини янги босқичга кўтаради.
Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири биринчи ўринбосари Олег Пекос Россия рақамли ривожланиш, телекоммуникациялар ва оммавий коммуникациялар вазири ўринбосари Белла Черкесова билан мулоқот ўтказди.
Учрашувда мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Асосий эътибор ахборот технологиялари соҳасидаги жаҳон тенденциялари ва мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг ривожланиш динамикасини ҳисобга олган ҳолда, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигини янги босқичга кўтариш масалаларига қаратилди.
Олег Пекос ҳозирда ҳар қандай давлатнинг жаҳон миқёсида янада ривожланиши ва рақобатбардошлиги юқори даражада ахборот технологияларининг самарали ривожланишига боғлиқ эканлигини таъкидлади.
Қайд этилишича, замонавий рақамли технологияларни жадал ривожлантириш Ўзбекистон давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.
Шунга кўра, мамлакат ялпи ички маҳсулотида ахборот технологиялари соҳасининг улушини кўтарган ҳолда кейинги беш йилда дастурий маҳсулотлар экспортини бир неча баробарга оширишни таъминлаш мақсад қилинган.
Янгиликлар лентаси
0