Америкалик бошловчи Байденнинг руҳий саломатлигидан шубҳаланди

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишПрезидент США Джо Байден
Президент США Джо Байден - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2022
Oбуна бўлиш
Ханнити AҚШ раҳбари кимнингдир буйруғини бажараётганини тахмин қилди, дейилган хабарда.
ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. “Fox News” бошловчиси Шон Ханнити AҚШ президенти Жо Байденнинг руҳий саломатлигини шубҳа остига қўйиб, у мамлакатни ўзи бошқармаслигини айтди.
“Когнитив жиҳатдан азоб чекаётган президент”, деди журналист ва Байденнинг кўплаб хатолари унинг руҳий саломатлиги беқарорлигини кўрсатишини таъкидлади.
Ханнити, шунингдек, AҚШ раҳбари кимнингдир буйруғини бажараётганини тахмин қилди.
“Сўнгги 40 йилдаги энг юқори инфляциядан хурсандмисиз? Рекорд жиноятчилик даражасидан хурсандмисиз?” деб сўради бошловчи томошабинлардан.
Бу йил 80 ёшга тўладиган Байден бир неча бор вице-президент Камала Харрисни президент деб юборган, Россия етакчиси Владимир Путиннинг фамилиясини нотўғри талаффуз қилган, “вакцинация” ва “эскалация” сўзларини, шунингдек, Сурияни Ливия ва Ироқни Эрон билан адаштириб юборган.
Янгиликлар лентаси
0