Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Маҳбус Ғарбнинг Украина армияси ҳақидаги фикрини ошкор қилди

© РИА Новости / Алексей МайшевУкраинские военнопленные / Архивное фото
Украинские военнопленные / Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2022
Oбуна бўлиш
Ғарб Киевни ўз армиясини бошқаришга қодир эмас деб ҳисоблайди, деди украиналик ҳарбий асир Виталий Катранич.
ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Украинанинг хорижий ҳамкорлари Киев армиясини қўшинларни бошқаришга қодир эмас деб ҳисоблашди. Бу ҳақда украиналик ҳарбий асир, 74-алоҳида разведка баталони разведкачилар ротацияси котиби Виталий Катранич РИА Новости агентлигига маълум қилди.
“Қўмондон бизга халқимиз армияни бошқаришга қодир эмас, дейишларини айтди, Америка бизга ёрдам беради”, - деди Катранич.
Ҳарбий асирга кўра, шунинг учун барча бошқарув хорижий генералларга ишониб топширилган.
Москва Киевда амалдаги ҳокимият қарор қабул қилишда мустақил эмаслигини ва аслида Вашингтон томонидан назорат қилинишини бир неча бор таъкидлаган. Хусусан, 2022 йил январида, Украинани демилитаризация ва деназиялаштириш бўйича махсус ҳарбий операция бошланишидан олдин, америкалик маслаҳатчилар Украина Мудофаа вазирлигида доимий ишлагани хабар қилинган эди.
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.
Янгиликлар лентаси
0