Ўзбекистон Туркманистон ўртасида шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар имзоланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПо завершении узбекско-туркменских переговоров на высшем уровне состоялась церемония подписания и обмена документами. Президенты подписали Декларацию об углублении стратегического партнерства.
По завершении узбекско-туркменских переговоров на высшем уровне состоялась церемония подписания и обмена документами. Президенты подписали Декларацию об углублении стратегического партнерства. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2022
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов иштирокидаги олий даражадаги музокаралар якунида ҳужжатларни имзолаш ва алмашиш маросими бўлиб ўтди – тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларацияни имзолашди.
Олий даражадаги музокаралар якунида ҳужжатларни имзолаш ва алмашиш маросими бўлиб ўтди.
Икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида кўп қиррали Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлигини кенгайтиришга қаратилган 13 та ҳужжат имзоланди.
Имзоланган ҳужжатлар қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида сиёсий мулоқот, парламентлараро, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш бўйича 2022-2024 йилларга мўлжалланган Амалий ҳаракатлар режаси;
Икки томонлама ташқи иқтисодий муносабатларни янада ривожлантириш тўғрисида битим;
Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ҳудудларида савдо уйлари фаолиятини тартибга солиш тўғрисида битим;
Илмий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим;
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича Амалий чора-тадбирлар режаси;
Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини рўйхатга олиш тўғрисида битим имзоланди.
Шунингдек, электр энерегетикаси, божхона иши, ветеринария ва чорвачилик, кинематография ва бошқа йўналишлар юзасидан келишувларга эришилди.
Янгиликлар лентаси
0