Қандай конфетларни шоколад деб аташ мумкин - ЕОИИ стандарти белгиланди

© Foto : Pixabay / Jacqueline MacouШоколад
Шоколад - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2022
Oбуна бўлиш
Таркибида 35% какао бор бўлса - уни шоколад деб айтинг, 25% бўлса - шоколадли маҳсулот.
ТОШКЕНТ, 21 окт - Sputnik. ЕОИИ мамлакатларида шоколад ишлаб чиқариш стандартлари белгилаб олинди. Бу ҳақида Евроосиё Иқтисодий Комиссиясининг техник тартибга солиш бўйича вазири Виктор Назаренко Арманистонда бўлиб ўтган анжумандан сўнг эълон қилди.
Таркибида камида 35% жами какао моддаси бўлган маҳсулот шоколад деб аталиши мумкин. Ушбу миқдордан камида 18% - какао мойлари ва камида 14% - қуруқ какао моддаси бўлиши талаб этилади. Биз ЕОИИ давлатлари ана шунга келишиб олдик.
Демак, таркибида 35% какао бор бўлса - уни шоколад деб айтинг, 25% бўлса - шоколадли маҳсулот. Агар маҳсулот ушбу талабларга мос келмаса, ҳурматли ҳамкасабалар, ушбу қандолат маҳсулотини бошқа ном билан атанг, лекин шоколад эмас", - деди Назаренко.
Маълумот учун, бугунги кунда ЕОИИ давлатларида гўшт, сут, балиқ, консерва ва дудланган маҳсулотлар, озиқ-овқат қўшимчалари, кўкатлар, соклар, болалар ўйинчоқлари, болалар майдончлари, мебель, суюлтирилган газ, бензин ва дизель ёнилғиси, темирйўл транспорти, лифтлар, электрон маҳсулотлар, ғилдиракли транспорт воситалари ва бошқа маҳсулотларга оид техник регламентлар кучга кирган.
Ундан ташқари ЕОИИ давлатларида статистика маълумотларини тўплаш, кўчмас мулкни баҳолаш ва турли хизматларни сертификатлашга оид ягона стандартлар жорий этилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0