Диёра Келдиёрова “Катта дубулға” турнирида кумуш медални қўлга киритди

© Национальный олимпийский комитет УзбекистанаДиера Келдиерова на турнире "Большого шлема" по дзюдо в Абу-Даби.
Диера Келдиерова на турнире Большого шлема по дзюдо в Абу-Даби. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.10.2022
Oбуна бўлиш
Бу ўзбекистонлик дзюдочи учун “Катта дубулға” турнирларидаги тўртинчи медаль бўлди.
ТОШКЕНТ, 23 окт - Sputnik. БAAнинг Aбу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича ўтказилаётган “Катта дубулға” турнирида иштирок этган Диёра Келдиёрова -52 кг вазн тоифасида кумуш медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда республика Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Спортчи финалда франциялик Aстрид Гнетога қарши баҳс олиб борди. Беллашувда европалик дзюдочининг қўли баланд келди. Бу Келдиёрова учун “Катта дубулға” турнирларидаги тўртинчи медаль бўлди.
Ушбу натижа орқали Диёра жаҳон рейтинги учун 700, Париж-2024 Олимпиадаси йўлида 350 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйди.
Турнирда -73 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган бухоролик спортчи Шаҳрам Aҳадов бронза медалини қўлга киритди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда Аҳадов молдовалик Петру Пеливанни мағлуб этишга 38 сония сарфлади.
© НОК УзбекистанаШахрам Ахадов
Шахрам Ахадов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.10.2022
Шахрам Ахадов
Иккинчи бронза медали учун курашган Обидхон Нўмонов испаниялик Сальвадор Рокага имкониятни бой берди.
21 октябрь куни бошланган халқаро турнирда Ўзбекистон шарафини 9 нафар спортчи ҳимоя қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0