Ўзбекистон ЕОИИ доирасидаги энергетика лойиҳаларига қизиқиш билдирмоқда – Aрипов

© Sputnik / Дмитрий Астахов / Медиабанкка ўтишПремьер-министр РФ М. Мишустин принял участие в работе совместной комиссии России и Узбекистана
Премьер-министр РФ М. Мишустин принял участие в работе совместной комиссии России и Узбекистана  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.10.2022
Oбуна бўлиш
Ариповнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон “яшил иқтисодиёт”га ўтишни жадаллаштириш бўйича ўз олдига аниқ вазифаларни қўйган.
ТОШКЕНТ, 23 окт - Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Aбдулла Aрипов жума куни Ереванда бўлиб ўтган Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида республика ЕОИИ давлатлари билан “яшил” энергетика бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдираётганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, республика “яшил иқтисодиёт”га ўтишни жадаллаштириш бўйича ўз олдига аниқ вазифаларни қўйган.
Aрипов, шунингдек, озиқ-овқат лойиҳаларини илгари суриш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини “савдо сиёсати чораларини қўлламаган ҳолда” ўзаро етказиб бериш муҳимлигини таъкидлади.

“Шу билан бирга, ҳозирги глобал чақириқ ва хатарларни ҳисобга олган ҳолда, мамлакатларимиз ўртасида ва кўп томонлама форматда биргаликдаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва самарадорликни оширишга бўлган талаб ортиб бормоқда”, - деди у.

Ўзбекистон бош вазирининг сўзларига кўра, йил бошидан буён республиканинг ЕОИИ мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 41 фоизга ошган. Мамлакат ташқи савдо айланмасининг учдан бир қисми иттифоқ ҳиссасига тўғри келади.
ЕОИИ аъзолари Россия, Aрманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистондир. 2020 йилда Ўзбекистон кузатувчи мақомига эга бўлди.
Янгиликлар лентаси
0