https://sputniknews.uz/20221024/aqsh-iqtisodiyot-29397127.html
АҚШ иқтисодиётига кутилмаган зарба берилди
АҚШ иқтисодиётига кутилмаган зарба берилди
Sputnik Ўзбекистон
NBC телеканали Миссисипи дарёсидаги сув сатҳининг энг паст даражага тушиб кетиши АҚШ иқтисодиётига таҳдид солишини маълум қилди. 24.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-24T11:42+0500
2022-10-24T11:42+0500
2022-10-24T11:42+0500
дунёда
ақш
иқтисод
экспорт
импорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/13/29269998_0:0:3073:1728_1920x0_80_0_0_3959598854e3662ee755aed3ab7325a4.jpg
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Қуруқ об-ҳаво Миссисипи дарёсидаги сув сатҳининг энг паст даражага тушиб кетишига олиб келди, бу эса AҚШга иқтисодий инқироз билан таҳдид қилади. Бу ҳақда NBC телеканали маълум қилди.Кучли қурғоқчилик Миссисипини “тиз чўктирди”, дейилади хабарда. Соҳил қўриқлаш капитан-лейтенанти Мэри Гилдай ҳам вазиятни “ёмон” деб атади.Миссисипи 12,6 миллиард долларлик юк ташиш саноатини қувватлайди, бу эса ўн минглаб иш ўринларини яратади, деб таъкидлайди NBC. Бундан ташқари, AҚШдан экспорт қилинадиган барча доннинг 60 фоизи шу дарё бўйлаб ташилади. Бироқ айни пайтда ёпиқ сув йўлларида 127 та кема ва 1,8 мингдан ортиқ баржалар ишламай қолмоқда.Aрканзаслик фермер Рожер Смит телеканалга берган интервьюсида “дарёнинг бундай паст сатҳини ҳеч қачон кўрмаганини” айтган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/13/29269998_136:0:2867:2048_1920x0_80_0_0_d124b1446537eb715ddaad0a1971c07d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
дунёда, ақш, иқтисод, экспорт, импорт
дунёда, ақш, иқтисод, экспорт, импорт
АҚШ иқтисодиётига кутилмаган зарба берилди
NBC телеканали Миссисипи дарёсидаги сув сатҳининг энг паст даражага тушиб кетиши АҚШ иқтисодиётига таҳдид солишини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Қуруқ об-ҳаво Миссисипи дарёсидаги сув сатҳининг энг паст даражага тушиб кетишига олиб келди, бу эса AҚШга иқтисодий инқироз билан таҳдид қилади. Бу ҳақда NBC телеканали маълум
қилди.
“Бу ердаги манзара мутлақо ачинарли. Қурғоқчиликнинг кучайиши туфайли бир пайтлар Миссисипи каналининг бир қисми бўлган ҳудудлар энди унинг қирғоқларига айланди. Одатдаги кунда Миссисипидаги сув сатҳи менинг бошимдан 4,5-6 метр баландликда бўлиши керак эди. Ҳозир эса бу кенг дарёда сув хавфли даражада кам”, - дейди телеканал мухбири Морган Чески.
Кучли қурғоқчилик Миссисипини “тиз чўктирди”, дейилади хабарда. Соҳил қўриқлаш капитан-лейтенанти Мэри Гилдай ҳам вазиятни “ёмон” деб атади.
“Буларнинг барчасининг иқтисодий таъсири Қўшма Штатлар учун қанчалик муҳимлигини биламиз. Ҳозирги прогнозларга кўра, мен вазият яхшиланаётганини кўрмаяпман”, - деди у.
Миссисипи 12,6 миллиард долларлик юк ташиш саноатини қувватлайди, бу эса ўн минглаб иш ўринларини яратади, деб таъкидлайди NBC. Бундан ташқари, AҚШдан экспорт қилинадиган барча доннинг 60 фоизи шу дарё бўйлаб ташилади. Бироқ айни пайтда ёпиқ сув йўлларида 127 та кема ва 1,8 мингдан ортиқ баржалар ишламай қолмоқда.
Aрканзаслик фермер Рожер Смит телеканалга берган интервьюсида “дарёнинг бундай паст сатҳини ҳеч қачон кўрмаганини” айтган.