Ўзбекистон ва Россия савдо ҳамкорлигининг келгуси режаларини белгилаб олди

© Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон-Россия
Ўзбекистон-Россия  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2022
Oбуна бўлиш
Тошкентда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 23-йиғилиши бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Ўзбекистон-Россия савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича келгуси режалар белгилаб олинди. Бу ҳақида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар берди.
Тошкентда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 23-йиғилиши бўлиб ўтди.
© Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон-Россия
Ўзбекистон-Россия  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2022
Ўзбекистон-Россия
Унда Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ҳамда Россия ҳукумати раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ҳамраислик қилди.
Кун тартиби доирасида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, саноат, транспорт ва логистика, маданий-гуманитар ҳамкорликка оид кенг кўламли масалалар кўриб чиқилди.

“Тадбирда кейинги йилларда ижобий ўсиш тенденцияси кузатилаётган ўзаро савдони ривожлантириш истиқболлари таҳлил қилинди. Мутасадди раҳбарларга икки томонлама савдони диверсификация қилиш ва унинг ҳажмини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш бўйича амалий чора-тадбирлар кўриш топширилди”, - дейилади хабарда.

Икки мамлакат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорлик ва саноат кооперациясининг ҳудудлар ва тармоқлар кесимидаги жорий ҳолати кўриб чиқилди.
Қуйидаги соҳаларда янги лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалдаги қўшма лойиҳаларни жадаллаштиришга келишиб олинди:
Нефт-кимё, тоғ-кон металлургия;
Энергетика;
Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика;
Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш;
Енгил саноат, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш.
Кун тартибидаги яна бир муҳим йўналиш ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш бўлди. Айтилишича, олдиндан тасдиқланган режалар асосида икки давлатнинг қатор ҳудудларидан делегацияларнинг ўзаро ташрифлари ташкил қилинган.
© Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон-Россия
Ўзбекистон-Россия  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2022
Ўзбекистон-Россия
Бу борадаги ишларни давом эттириш мақсадида, мунтазам онлайн музокаралар ташкил этиш орқали янги инвестиция лойиҳалари ва савдо битимлари бўйича таклифлар ишлаб чиқишга келишилди.
© Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон-Россия
Ўзбекистон-Россия  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2022
Ўзбекистон-Россия
Маълумот учун, Россиянинг “МетПром” гуруҳи аллақачон йилига 500 минг тонна металл буюмлар ишлаб чиқариш қувватига эга “ТошМетЗавод”ни қуриш лойиҳасини амалга оширган.
Ўзбекистонда саноат инфратузилмасини ривожлантириш ҳамкорликнинг нисбатан янги йўналиши ҳисобланиб, шу йилнинг март ойида очилган "Чирчиқ" саноат парки шундай платформалардан биринчиси бўлди. Резидентлар орасида икки давлатнинг 12 та кимё саноати корхонаси мавжуд.
Шунингдек, “Росгео” Орол денгизи ва унга туташ ҳудудларда кенг кўламли қидирув ишларини олиб борди. Олинган натижалар минтақада йирик, асосан, газ конларини топиш имкониятидан далолат беради.
Янгиликлар лентаси
0