Шерзод Шерматов: мақсадимиз - Ўзбекистон IT соҳаси экспортини 1 млрд долларга етказиш

Oбуна бўлиш
Самарқандда АКТ ҳафталиги иш бошлади – тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Бугун Самарқанд шаҳрида "ICTWeek – 2022” АКТ ҳафталиги доирасида "ICTWeek Uzbekistan 2022" саммити ўз ишини бошлади, дея хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов табрик сўзи билан саммитни очиб берди.

“Олдинда Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги IT марказига айлантириш вазифаси турибди. Бунга эса давлатлар билан ҳамкорлик қилиш орқалигина эриша оламиз. Бизнинг олдимизда ҳам катта мақсад бор – мамлакатнинг IT соҳаси экспортини 1 миллиард долларга етказиш. Бунинг учун Ўзбекистон йирик компанияларга мамлакат ичида IT аутсорсинг имкониятларини кўрсатиши керак. Ишончим комилки, шундай имконият ҳам бўлади”, - дейди Шерзод Шерматов.

Ҳафталик доирасида халқаро форумлар, семинарлар ва конференсиялар ўтказиш режалаштирилган.
Шунингдек, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг вазирлик ва идоралари раҳбарларининг йиғилиши ҳамда Алоқа соҳасидаги Минтақавий Ҳамдўстлик кенгашининг (АСМҲ) 28-йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.
“ICTEXPO” мамлакат ахборот технологиялари кўргазмаси ҳафталикнинг асосий тадбирларидан бири бўлади.
Ҳафталик 27 октябрга қадар давом этади.
© Sputnik/Зафар Халилов
В Конгресс-центре Silk Road Samarkand стартовала Неделя информационно-коммуникационных технологий Узбекистана — ICTWEEK UZBEKISTAN 2022 - Sputnik Ўзбекистон
1/4
© Sputnik/Зафар Халилов
В Конгресс-центре Silk Road Samarkand стартовала Неделя информационно-коммуникационных технологий Узбекистана — ICTWEEK UZBEKISTAN 2022 - Sputnik Ўзбекистон
2/4
© Sputnik/Зафар Халилов
В Конгресс-центре Silk Road Samarkand стартовала Неделя информационно-коммуникационных технологий Узбекистана — ICTWEEK UZBEKISTAN 2022 - Sputnik Ўзбекистон
3/4
© Sputnik/Зафар Халилов
В Конгресс-центре Silk Road Samarkand стартовала Неделя информационно-коммуникационных технологий Узбекистана — ICTWEEK UZBEKISTAN 2022 - Sputnik Ўзбекистон
4/4
Янгиликлар лентаси
0