Тошкент-Андижон ва Тошкент-Самарқанд пулли автомобил йўллари қачон қуриб битказилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровГоры при въезде в Шерабад
Горы при въезде в Шерабад - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2022
Oбуна бўлиш
Ҳозирда Тошкент-Андижон ва Тошкент-Самарқанд пулли автомобиль йўлларини қуриш ишлари давом этмоқда - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Тошкент-Андижон ва Тошкент-Самарқанд пулли автомобиль йўллари 2026 йилгача қуриб битказилади. Бу ҳақида АОКАда ўтказилган брифингда Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директори Зокир Бозоров маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 2022-2026 йилларда транспорт соҳасида амалга оширилиши режалаштирилган 5 та йирик лойиҳа бўйича ҳужжатлар тайёрлаш ва ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Улар қуйидагилар:
Тошкент-Андижон пулли автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси;
Тошкент-Самарқанд пулли автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси;
Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарлари орасида 66 кмлик автомобиль йўли ва Тахтақорача довонида 4,4 кмлик туннель қуриш лойиҳаси.
Тошкент шаҳар ва ҳудудий халқаро аэропортларни модернизация қилиш ва бошқарувга бериш лойиҳалари;
Бухоро ва Урганч халқаро аэропортларни модернизация қилиш ва бошқарувга бериш лойиҳаси бўйича ўрганиш ишлари.
Эслатиб ўтамиз, июль ойида президент қарори билан 2022–2026 йиллар давомида республика ҳудудида амалга оширилиши мўлжалланган “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастури тасдиқланганди.
Дастур доирасида автомобиль йўллари инфратузилмаси комплекс такомиллаштириш, автомобиль йўлларида ҳаракатни бошқариш тизими рақамлаштириш ва жамоат транспортини ривожлантириш ҳамда рақамлаштириш назарда тутилган.
Қорақалпоғистондаги шаҳар йўловчи транспортининг 70 та бекатларида йўловчиларга зарур бўлган барча маълумотларни реал вақт режимида электрон тақдим этувчи мониторлар жойлаштирилади. Тошкент шаҳрида 30 та автоматлаштирилган йўл бўйи пулли тўхтаб туриш жойлари ташкил этилади.
Янгиликлар лентаси
0