Британия қироли Риши Сунакни бош вазир этиб тайинлади

© AP Photo / Aaron ChownКороль Карл III и Риши Сунак во время встречи
Король Карл III и Риши Сунак во время встречи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2022
Oбуна бўлиш
42 ёшли Риши Сунак Буюк Британиянинг сўнгги икки асрдаги энг ёш бош вазири бўлди.
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Буюк Британия қироли Чарлз III Риши Сунакни бош вазир этиб тайинлади ва унга ҳукуматни шакллантиришни топширди, деб хабар бермоқда Sky News телеканали.
“Риши Сунак Букингемсаройида қирол қабули бўлгандан сўнг расман бош вазир бўлди”, - дейилади хабарда.
Куни кеча Сунак Буюк Британиянинг Консерваторлар партия раҳбари этиб сайланган эди. Жамоатлар палатаси раиси Пенни Мордонт Сунак фойдасига ўз номзодини қайтариб олгандан сўнг у бу лавозимга ягона номзод бўлди.
Собиқ молия вазири, 42 ёшли Риши Сунак Буюк Британиянинг сўнгги икки асрдаги энг ёш бош вазири бўлди.
2022 йил июлида давомли можаролар ортидан уч йил давомида Британия бош вазири бўлиб келган Борис Жонсон истеъфога чиққанди. Сентябр ойида Консерваторлар партиядаги сайлов натижаларига кўра собиқ ташқи ишлар вазири Лиз Трасс Буюк Британия ҳукуматининг янги раҳбари бўлди. Трасс бош вазирлигида эълон қилган иқтисодий ислоҳотлар муваффақиятсизликка учради ва у 45 кун ўтиб истеъфога чиқишини маълум қилди.
Янгиликлар лентаси
0