ЕИ давлатлари Россия билан савдо ҳажмини оширди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишФлаги России и Евросоюза, архивное фото
Флаги России и Евросоюза, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2022
Oбуна бўлиш
Европа Иттифоқининг бир неча давлатлари июль ойида Россиядан товарлар импортини оширди
ТОШКЕНТ, 25 окт - Sputnik. Евроиттифоқнинг олтита давлати июль ойида Россияга товарлар экспортини йиллик ҳисобда кўпайтирди, шу билан бирга, Россия товарлари импорти Европа Иттифоқининг 16 та давлатида ошди, дея хабар берди РИА Новости, статистика маълумотларига кўра.

Россия экспорти ошган ЕИ давлатлари

Энг кўп миқдорда - Словения (6 марта), Кипр (3,4 марта), Чехия (3,1 марта), Греция (3 марта) ва Италия (2, 2 марта).
Шунингдек - Болгария (95 %), Бельгия (89 %), Венгрия (77 %), Испания (68 %), Словакия (21%), Люксембург (16 %), Нидерландия (15 %), Австрия (12 %), Германия (10 %), Руминия (9%) ва Хорватия (2%).

Россия импорти ошган ЕИ давлатлари

Европа Иттифоқининг 8та давлати ҳар ой Россияга экспорт ҳажмини оширди. Булар - Руминия (78 %), Литвада (28 %) ва Нидерландияда (21 %) кузатилди.
Шунингдек, Бельгия, Болгария, Испания, Словения ва Хорватия товарларини етказиб бериш ҳажми ҳам ошди. Хорватия Россияга қарийб 18,4 миллион еврога маҳсулот етказиб берган, Словения - 98 миллион евро. Бу ўтган йилга нисбатан мос равишда 59 фоиз ва 56 фоизга кўп.
Шунингдек, Эстония (16 фоиз), Болгария (10 фоиз), Австрия (5 фоиз) ва Латвия (1 фоиз) ҳам йиллик ҳисобда маҳсулот экспортини оширди.
Эслатиб ўтамиз, Украинада махсус операция бошланганидан сўнг, АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари Россияга нисбатан санкциялар босимини кучайтирди, бу эса Европа ва Қўшма Штатларда электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошишига олиб келди. Шу билан бирга, Россия президенти Владимир Путин таъкидлаганидек, Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси бўлиб, санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берди.
Янгиликлар лентаси
0