Фото

Нукус музейининг рус авангарди коллекцияси Парижда намойиш этилади - фото

Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Францияда илк бор тақдим этиладиган экспонатлар ҳақида материалимизда ўқинг.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Париждаги Араб дунёси институтида 22 ноябрь куни XIX аср ўрталаридан XX аср бошларигача яратилган Ўзбекистон халқ амалий санъатининг ноёб намуналари кўргазмаси очилади.
Францияда илк бор Ўзбекистоннинг 9 та йирик музейларидан 300 дан ортиқ экспонатлар халқаро жамоатчиликка тақдим этилади. Улар орасида Нукус шаҳридаги Савицкий номидаги давлат санъат музейидан тўқимачилик, кийим-кечак ва пояфзал, бош кийимлар, заргарлик буюмлари коллекциялари, шунингдек, Туркистон ва рус авангардининг 24 та ранг тасвир асарлари жой олган.
"Чўлдаги Лувр" деб аталувчи Савитский музейи Игор Савитский томонидан тўпланган музей коллекциясининг асосий қисми авангард усталарининг асарларидан иборат.
Ажойиб ва ​​кам ўрганилган расмлар тўпламига Роберт Фалк, Любов Попова, Александр Шевченко, Александр Осмеркин, Василий Чекригин, Климент Редко, Николай Улянов, Алиса Порет каби биринчи даражали юлдузлар ва Ўзбекистонда 1920-1930 йилларда ижод қилган Александр Волков, Александр Николаев (Усто-Мўмин), Михаил Курзин, Виктор Уфимцев каби рассомларнинг қизиқарли асарлари киради.
Шунингдек, 24 ноябрь куни Париждаги Лувр музейида Ўзбекистон маданий меросига бағишланган навбатдаги "Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида" кўргазмаси очилади.
Кўргазмалар орасида ислом оламининг энг муҳим қўлёзмаларидан бири бўлган VIII асрга оид "Катта Лангар Қуръони" ҳам тақдим этилади.
"Катта Лангар Қуръони" Ислом ва мусулмонлар учун улкан диний аҳамиятга эга бўлиб, бутун инсониятнинг маданий ва тарихий меросини ташкил этувчи қадриятлардан биридир.
Яна бир ноёб артефакт “Гулчамбар таққан” Будда ҳайкали ҳам намоиш этилади.
Ташриф буюрувчилар Бухоро амирлиги даври тарихига оид ўн иккита миниатюра ва Кофир-қалъа (Самарқанд) манзилгоҳидан VI–VII асрларга оид панноларни томоша қилишлари мумкин.
Умуман олганда, Луврдаги кўргазмада деярли икки минг йиллик даврни қамраб олган 169 та экспонат намойиш этилади.
© Фонд развития культуры и искусства при Кабинете Министров Республики Узбекистан
Нукусская коллекция русского авангарда  - Sputnik Ўзбекистон
1/8
© Фонд развития культуры и искусства при Кабинете Министров Республики Узбекистан
Нукусская коллекция русского авангарда  - Sputnik Ўзбекистон
2/8
© Фонд развития культуры и искусства при Кабинете Министров Республики Узбекистан
Нукусская коллекция русского авангарда  - Sputnik Ўзбекистон
3/8
© Фонд развития культуры и искусства при Кабинете Министров Республики Узбекистан
Нукусская коллекция русского авангарда  - Sputnik Ўзбекистон
4/8
© Фонд развития культуры и искусства при Кабинете Министров Республики Узбекистан
Нукусская коллекция русского авангарда  - Sputnik Ўзбекистон
5/8
© Фонд развития культуры и искусства при Кабинете Министров Республики Узбекистан
Нукусская коллекция русского авангарда  - Sputnik Ўзбекистон
6/8
© Фонд развития культуры и искусства при Кабинете Министров Республики Узбекистан
Нукусская коллекция русского авангарда  - Sputnik Ўзбекистон
7/8
© Фонд развития культуры и искусства при Кабинете Министров Республики Узбекистан
Нукусская коллекция русского авангарда  - Sputnik Ўзбекистон
8/8
Янгиликлар лентаси
0