Россия ва Индонезия озиқ-овқат инқирозини бартараф қилишда ҳамкорлик қилади

© Sputnik / Виталий ТимкивЗерно пшеницы, архивное фото
Зерно пшеницы, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2022
Oбуна бўлиш
Йиғилишда Россия ресурслари ва технологияларидан фойдаланган ҳолда Индонезиядаги озиқ-овқат инқирозидан чиқиш чоралари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Индонезия фермерлар ассоциацияси Россиянинг Индонезиядаги савдо ваколатхонаси билан учрашиб, озиқ-овқат инқирозини бартараф этиш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди. Бу ҳақда Serambinews.com портали хабар берди.
Индонезия фермерлар ассоциацияси вакили Ҳельми Н.Ҳакимнинг айтишича, ушбу йиғилиш 2022 йил 2 августда бўлиб ўтган аввалги музокаралар кун тартибини давом эттирди.
“Суҳбат мазмуни мамлакатларимиз томонидан яқин келажакда амалга ошириладиган техник ҳамкорлик, шунингдек, ушбу ҳамкорликка ҳукуматни жалб қилиш имкониятлари ҳақида бўлди”, деди Ҳаким.
Унинг қўшимча қилишича, йиғилишда шу мақсадда Россия ресурслари ва технологияларидан фойдаланган ҳолда Индонезиядаги озиқ-овқат инқирозидан чиқиш чоралари билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинган.
Порталнинг ёзишича, учрашувда Россия томонидан Россиянинг Индонезиядаги савдо ваколатхонаси раҳбари Сергей Россомахов, экспорт бўлими бошлиғи Илья Ширманов ва катта эксперт Никита Юрчиков иштирок этган.
Янгиликлар лентаси
0