Россияда компьютер ўйинлари назорати кучайтирилади - янги қонун

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишCтенд игры World of Tanks
Cтенд игры World of Tanks  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2022
Oбуна бўлиш
Янги қонун "компьютер ўйини таъсирида ижтимоий оғир қилмишларнинг олдини олиш учун зарур" дейилади Роскомнадзор ахборотида.
ТОШКЕНТ, 26 окт - Sputnik. Россия Иқтисодий ривожланиш, Соғлиқни сақлаш ва Рақамли Ривожланиш вазирликлари ҳамда "Роскомнадзор" ахборот соҳасини назорат қилиш органи биргаликда, компьютер ўйинларни сотувга чиқаришга рухсат бериш, ёшига доир мажбурий маркирвка қилиш тўғрисида қонун лойиҳаси ишлаб чиқмоқда, деб ёзмоқда РИА Новости.
Янги қонун лойиҳасига кўра, “Ахборот тўғрисида”ги ва “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиришлар киритилади.
Янги қонунда тарқатилиши тақиқланган маълумотларни ўз ичига олган видео ўйинларни чиқариш ва сотишни тақиқлаш назарда тутилган.
Ўйинларнинг ёшига оид ёрлиқини белгилашда компаниялар эксперт ташкилотларининг фикрига таянадилар. Эксперт ташкилотлари рўйхати Рақамли ривожланиш вазирлиги томонидан юритилади, уларни танлаш мезонлари эса Роскомнадзор томонидан тайёрланади. Ҳужжат 2024 йил 1 мартдан кучга кириши режалаштирилган.
Роскомнадзор мутахассислари тушунтиришига кўра, айни дамда Россия қонунчилигида компьютер ўйинларининг тартибга солувчи махсус ҳолатлар белгиланмаган. Янги қонун лойиҳасидан кўриниб турибдики, ўзгартиришлар “фуқаролар саломатлиги учун компьютер ўйинлари таркиби хавфсизлигини таъминлаш” ва “ўйин мазмуни таъсирида ижтимоий хавфли қилмишлар содир этилишининг олдини олиш” учун зарур.
ОАВ томонидан тилга олинган бозор иштирокчилари, агар улар Россия регуляторларининг талабларига риоя қилишдан бош тортса, бу хорижий ўйин тарқатувчи компаниялар сайтларни блокировка қилинади.
Маълумот учун, Украинада Россия ҳарбий махсус операцияси бошланганидан сўнг Steam ва PlayStation хорижий компаниялари россиялик фойдаланувчиларга лицензияланган ўйинларни сотишни чеклаб қўйди. Хорижий ўйин платформаларига муқобил сифатида Россияда ташкил этилган My.Games ва VK Play палтформалари ривожланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0