Медведев: украинлар ҳаёти “АҚШнинг катта ўйинида сариқ чақа бўлди”

© Sputnik / Екатерина Штукина / Медиабанкка ўтишДмитрий Медведев, архивное фото
Дмитрий Медведев, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.10.2022
Oбуна бўлиш
Россия Хавфсизли кенгаши раиси ўринбосари катта Америка ўйинида украинлар ҳаёти сариқ чақа эканини айтди.
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Украинлар ҳаёти – Американинг катта сиёсий ўйинидаги сариқ чақа, АҚШ Украинанинг охиригача жанг қилиши тарафдори бўлмоқда. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди.
8 ноябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган АҚШ Конгрессига сайловлар арафасида Медведев савол билан юзланган – демократлар ва республикачилар ўз ғалабаси нима тўлашлари ёки Капитолий тепалигидаги ўз мағлубиятини нима билан тушунтиришлари мумкин?

“Байденнинг [АҚШ президенти] амалдаги жамоаси учун, уларнинг рақиблари – республикачилар учун ҳам, валюта, аслида, битта – уларга керак бўлмаган афсоналардаги Украина мамлакати фуқаролари ҳаёти. Улар катта Америка ўйинида сариқ чақа. Уларни осонлик билан океан ортидаги сиёсий жанжаллардаги бўлажак зафар учун меҳробга қўйишади”, - дея ёзди сиёсатчи ўзининг Telegram каналида.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ учун бу ҳолатда “ҳамма восита яхши”. “Украинлар ҳаёти билан чеки йўқ Америка қурол-яроғини етказиб бериш учун ҳам, инструктор ва ёлланмаларнинг “меҳнати” учун ҳам ҳақ тўланмоқда”, - дея қўшимча қилган Медведев.
У бу можарода Россия фуқаролари ҳам жабрланаётганига эътибор қаратган.
“Бироқ фарқ шундаки, одамларимиз учун қасос олинади. Ҳаммаси учун. Жанг майдонида ҳам, жанг майдонидан узоқ бўлган бошқа томонларда ҳам. Асоссиз суд жараёнлари доирасида эмаслиги аниқ. Бошқача усуллар билан. Украинларни эса ҳеч ким эсламайди”, - дея таъкидлаган Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари.
Сиёсатчи АҚШ сиёсий элитаси учун асосийси бу Вакиллар палатаси ва Сенатни ким назорат қилиш эканини қайд этган.
Байден хатоси туфайли Украинанинг тақдири Россия қўлида – АҚШ ОАВ
“Шу боис уруш “ғалаба қилгунга қадар”. Тўғрироғи – охиригача. Украинанинг охиригача. Ғолиб эса одатдагидай: The winner takes it all… (ғолиб ҳамма нарсага эга чиқади – таҳр.), - дея хулоса қилган Медведев.
Янгиликлар лентаси
0