Нодирбек Абдусатторов ЖЧда муддатидан олдин ярим финалга йўл олди - фото

Oбуна бўлиш
“World Fischer Random Chess Championship” жаҳон чемпионати мукофот жамғармаси 400 минг долларини ташкил этади.
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Исландияда ўтаётган шахмат бўйича “World Fischer Random Chess Championship” жаҳон чемпионатида Нодирбек Абдусатторов муддатидан олдин ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов 3 ва 4-турда мезбонлар вакили, исландиялик Хйёрвар Стейн Гретарссонга қарши дона сурди ва ҳар иккала партияда ҳам ғалаба қозонди.
Шу тариқа, Нодирбек ўз ҳисобидаги очколар сонини 8 тага етказиб олди ва гуруҳ босқичи якунланишига 2 тур қолганда ярим финал масаласини ҳал қилди.
Бугун шахматчи 5-турда Ян Непомняшийга қарши иккита ўйин ўтказса, 6-турда америкалик Уэсли Со билан ўйин кутмоқда.
Маълумот учун, мазкур чемпионат мукофот жамғармаси 400 минг долларини ташкил этади.
1/3
2/3
3/3
Янгиликлар лентаси
0