Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 28 октябрнинг асосий хабарлари

© AP Photo / Kostiantyn LiberovУкраинские военные. Архивное фото
Украинские военные. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2022
Oбуна бўлиш
Украина Қуролли кучлари кўп сонли талофатларга қарамасдан ҳужумга ўтиш тактикасидан воз кечаётгани йўқ. Ўтган сутка давомида уч йўналишда фаол ҳужумлар амалга оширилди ва уларнинг барчаси қайтарилди. Душман кўп сонли йўқотишлар билан чекинди.
ТОШКЕНТ, 28 окт - Sputnik. Россия Федерацияси томонидан олиб борилаётган махсус операциянинг асосий воқеалари.

Россия Мудофаа вазирлиги баёноти

Купянск йўналишида, Харков вилоятининг Берестовое аҳоли пункти яқинида душман кучайтирилган баталон кучлари билан Россия қўшинлари позицияларига ҳужум қилди. Барча ҳужумлар қайтарилади. Душманнинг йўқотишлари: 150 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчи, битта танк, бешта пиёда жанговар машинаси, тўртта бронетранспортёр ва тўққизта пикап.
Красно-Лиманский йўналишида ЛХРнинг Червонопоповка аҳоли пункти яқинида Украина ҚКнинг иккита батальон-тактик гуруҳи ҳужумкор амалиётлар ўтказди. Артиллерия ва армия авиацияси зарбалари натижасида 50 дан ортиқ украиналик ҳарбийлар, иккита танк, учта зирҳли жанговар машина ва иккита автомобиль йўқ қилинди. Ҳужум тўхтатилди.
Жанубий-Донецк йўналишида ДХРнинг Времевка аҳоли пункти яқинида Украина ҚК тактик гуруҳи ҳужум қилди. Россия бўлинмаларининг фаол ҳаракатлари ва артиллерия ўқлари душманни ўз позицияларига қайтарди, 30 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчи, битта танк, иккита зирҳли жанговар машина ва битта пикап йўқ қилинди.
Николаев-Кривой Рог йўналишида кун давомида Россия артиллерияси ва армия авиациясининг зарбалари мамлакат ичкарисидан фронт томон келаётган Украина қўшинларининг захиралари, фронт чизиғи яқинидаги саботаж гуруҳларига зарба берди. 180 дан ортиқ украиналик ҳарбийлар, саккизта зирҳли жанговар машина ва олтита техника йўқ қилинди.
Армия авиацияси, ракета қўшинлари ва артиллерияси Харков вилоятининг Купянск, Луганск Халқ Республикасининг Невское, Торское, Северск, Звановка аҳоли пунктлари, Донетск Халқ Республикаси ва Николаев шаҳри ҳудудларида жойлашган Украина Қуролли Кучларининг олтита қўмондонлик пунктларига зарба берди. Шунингдек, зарбалар 74 та артиллерия бўлинмалари ва 167та душман жойлашув нуқталарига берилди.
Донетск Халқ Республикасининг Весёлое, Давйдов Брод, Новая Каменка, Херсон вилояти ва Николаев шаҳри аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг бешта ўқ-дори омбори йўқ қилинди.
Херсон вилояти Новая Каменка аҳоли пункти ҳудудида Украина Ҳарбий-ҳаво кучларининг Ми-8 вертолёти ҳаво мудофаа кучлари томонидан уриб туширилди.
Херсон вилоятидаги Никольское ва Берислав аҳоли пунктлари ҳудудларида учта учувчисиз учиш аппарати тутиб олинди.
Донетск Халқ Республикасининг Новая Каховка, Токаревка, Херсон вилояти ва Покровское аҳоли пунктлари ҳудудларида ҳавода "HIMARS" ва "Ураган" ракета тизимларининг олтита снарядлари уриб туширилди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан буён Украина ҚКлари жами 326 та самолёт, 164 та вертолёт, 2356 та учувчисиз учиш аппарати, 383 та зенит-ракета комплекси, 6130 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 876 та кўп ракета тизимига эга жанговар техника, 3532 та майдон артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 6823 дона махсус ҳарбий машиналари йўқ қилинди.
Янгиликлар лентаси
0