Техникум ва коллеж ўқувчиларига тўлов-шартнома бериш рақамлаштирилди

© Unsplash / HelloquenceРабота за компьютером
Работа за компьютером - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2022
Oбуна бўлиш
Эндиликда махсус платформа орқали шартномани осонгина юклаб олиш мумкин – тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Техникум ва коллеж ўқувчиларига тўлов-шартнома бериш рақамлаштирилди. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.
Айтилишича, вазирлик тизимида барча жараёнлар рақамлаштирилиб, абитуриентлар ва талабаларга қулай шароитлар яратилмоқда.
Давлат тест марказининг махсус платформасидан кундузги, сиртқи, кечки ҳамда дуал таълим шакли бўйича рўйхатдан ўтган ва биринчи босқичга тавсия этилган техникум ва коллеж ўқувчиларига тўлов-шартнома бериш жараёни тўлиқ рақамлаштирилди.
“Энди ўқувчилар тўлов-шартномаларни электрон шаклда, ортиқча оворагарчиликларсиз онлайн олишлари мумкин”, дейилади хабарда.
Бунинг учун вазирликнинг prof-kontrakt.edu.uz платформасидан фойдаланган ҳолда шартномани осонгина юклаб олиш талаб этилади.
Маълумот учун, 15 октябрь куни техникум ва коллежларга кириш тест синовининг якуний танлов натижалари эълон қилинганди. Тест синови касб ва мутахассисликка мос 2 та фан ва барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан (она тили, математика, Ўзбекистон тарихи) дан ўтказилган.
Эслатиб ўтамиз, ОТМларнинг барча босқич талабалари (бакалавр, магистр, суперконтракт) учун ҳам тўлов-шартномани онлайн юклаб, тўловни амалга ошириш имконияти яратилган эди.
Янгиликлар лентаси
0