Давлат байроғи куни муносабати билан "Yangi Nafas" оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишМужчина с флагом Узбекистана
Мужчина с флагом Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2022
Oбуна бўлиш
Давлат байроғи қабул қилинган кун арафасида 15та шаҳарда бир вақтнинг ўзида мусобақалар ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида 13 ноябрь куни "Yangi Nafas" оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади. Бу ҳақида Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармасининг хабар берди.
Давлат байроғи қабул қилинган кун арафасида 15та шаҳарда бир вақтнинг ўзида мусобақалар ташкил этилади.

“Мусобақалар Фарғона, Қўқон, Наманган, Андижон, Чирчиқ, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Қарши, Термиз, Навоий, Бухоро, Урганч, Нукус ва Тошкент шаҳарларида бўлиб ўтади ва у мамлакат бўйлаб 32 мингга яқин иштирокчини “Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз” ягона шиори остида бирлашади”, - дейилади хабарда.

Тошкент шаҳрида мусобақалар “Янги Ўзбекистон”, “Ашхобод” боғлари ва “Humo Arena” муз саройи ҳудудида ўтказилади.
Мусобақанинг ягона масофа узунлиги 3 км.ни ташкил қилади. Тажрибали югурувчилар учун 12 км узунликдаги масофа киритилган бўлиб, унинг маршрути “Янги Ўзбекистон” боғида ўтади.
Мусобақа доирасида ҳар бир шаҳарда концерт – кўнгилочар тадбирлар, Давлат байроғи кунига бағишлаб оммавий флешмоблар ташкил этилиши ҳам режалаштирилган.
18 ноябрь — Ўзбекистонда давлат байроғи куни.
Янгиликлар лентаси
0