Сеулдаги тиқилинчда бир нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этган - элчихона

© AFP 2023 / Jung Yeon-JeСеульские спасатели помогают пострадавшим и вывозят погибших с улицы, где во время празднования Хэллоуина из-за давки остановилось сердце у десятков людей, Южная Корея
Сеульские спасатели помогают пострадавшим и вывозят погибших с улицы, где во время празднования Хэллоуина из-за давки остановилось сердце у десятков людей, Южная Корея - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2022
Oбуна бўлиш
Сеул шаҳри марказида Хэллоуин байрамини нишонлаш вақтида юз берган тиқилинч сабаб Эрон, Норвегия, Ўзбекистон ва Хитой фуқаролари вафот этган.
ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Сеулдаги тиқилинчда бир нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этган. Бу ҳақида Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси маълум қилди.
Қайд этилишича, 29 октябрь куни Сеул шаҳрининг Итхэвон туманидаги кўчада содир бўлган мудҳиш воқеада бир нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этган.
Элчихона ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Сеулдаги воқеа оқибатида жабрланганлар бўлса ва уларга ёрдам керак бўлса, улар мамлакат элчихонаси консуллик бўлимига мурожаат қилишлари мумкин:
элчихона: 010-6802-1969
уюшма: 010-8495-0027
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳри марказида Хэллоуин байрамини нишонлаш вақтида юз берган тиқилинч сабаб ҳалок бўлганлар сони 151 кишига етди. Маълум қилинишича, 19 нафар хорижлик ҳам ҳалок бўлган. Улар орасида Эрон, Норвегия, Ўзбекистон ва Хитой фуқаролари бор.
Ўз навбатида РИА Новостининг Россиянинг Жанубий Кореядаги элчихонаси маълумотларига таяниб ёзишича, бу фожиада уч нафар Россия фуқароси ҳам ҳалок бўлган.
Янгиликлар лентаси
0