Маҳкумлар ҳам интернетдан фойдаланишлари мумкин бўлади - ИИВ

© Startup StockphotosПользователь за работой
Пользователь за работой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2022
Oбуна бўлиш
Ички ишлар вазирлиги электрон давлат хизматларини кўрсатишга оид тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйган.
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Ўзбекистонда маҳкумлар ҳам интернетдан фойдаланишлари мумкин бўлади. Ички ишлар вазирлиги тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйган.
Ҳужжатга кўра, жазони ижро этиш тизимини фаолиятини рақамлаштириш, жазо муддатини ўтаётган шахсларга электрон давлат хизматлари, шу жумладан нотариат хизматлари электрон шаклда кўрсатилади.
Бу орқали, маҳкумларнинг ҳуқуқлари таъминланишини халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган нормаларга босқичма-босқич мувофиқлаштирилади.
Тизим фаолиятини очиқ ҳамда шаффофлигини таъминлаш орқали коррупцион омиллар бартараф этилади.
Электрон хизматларни кўрсатувчи махсус хона веб-камера ҳамда интернет тармоғига уланган компьютер техникаси билан жиҳозланади.
Лойиҳанинг қабул қилиниши давлат бюджетидан қўшимча маблағлар ажратилишини талаб қилмайди.
Электрон давлат хизматлари, шу жумладан нотариат хизматларини электрон шаклда амалга оширишни ташкил этиш билан боғлиқ барча ҳаражатлар Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Марказлаштирилган жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Муҳокама 9 ноябрга қадар давом этади.
Янгиликлар лентаси
0