Россиянинг етакчи ОТМларидан бири ўзбек маданиятига бағишланган йўналиш пайдо бўлади

© Sputnik/Рамиз БахтияровМинистр просвещения РФ Сергей Кравцов
Министр просвещения РФ Сергей Кравцов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2022
Oбуна бўлиш
Россия маориф вазири Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетида Ўзбекистон маданиятига бағишланган йўналиш пайдо бўлишини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетида (РДПУ )Ўзбекистон маданиятига бағишланган йўналиш пайдо бўлади. Бу ҳақда Россия маориф вазири Сергей Кравцов маълум қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
“Биз Санкт-Петербургдаги Герцен университетида фуқароларимиз Ўзбекистон Республикаси маданияти ва тарихини кўпроқ билишлари учун Ўзбекистон маданияти ва анъаналарига оид йўналиш очишга келишиб олдик”, - деди Кравцов Тошкентдаги Герцен номидаги РДПУ филиали талабалари олдида нутқ сўзлаётиб.
“Биз келаси йили бошида Санкт-Петербургда педагогика таълимига бағишланган форум ўтказишга келишиб олдик. Биз узоқ ва самарали ҳамкорлик қилишга шаймиз. Қолаверса, келгуси йил Россияда “Педагог ва мураббий” йили деб эълон қилинган. Бунинг доирасида биз Ўзбекистоннинг бошқа минтақаларига ташриф буюрамиз”, - деди у.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил сентябрида А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг Тошкент шаҳридаги филиали илк талабаларини қабул қилди. Филиалда талабалар саккизта йўналиш бўйича таълим олишади. Мактабгача таълим, инсон ва жамият психологияси ҳамда рус тилини чет тили сифатида ўқитиш назарияси ва методикаси шудар жумласидан.
Герцен университетининг таълим даражаси ва сифати, илмий мактаблари ва олимларининг маҳорати халқаро эътирофга сазовор бўлган. У дунёнинг энг яхши университетлари QS World University Rankings (QS) рейтингидан ҳам ўрин олган.
Янгиликлар лентаси
0