Россияга қўшни мамлакатларга экспортнинг ўсиши ЕИни хавотирга солмоқда – ОАВ

© Sputnik / Алексей ВитвицкийФлаги с символикой Евросоюза у здания Еврокомиссии в Брюсселе.
Флаги с символикой Евросоюза у здания Еврокомиссии в Брюсселе. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2022
Oбуна бўлиш
Маълумотларга кўра, Европа ускуналари импортининг кескин ўсиши Aрманистон ва Қозоғистонда кузатилмоқда.
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Европа расмийлари Россияга қарши санкциялар фонида Россияга қўшни давлатларга кир ювиш машиналари, музлаткичлар ва сут насослари экспортининг ўсишидан хавотирда. Бу ҳақда “Bloomberg” манбаларга таяниб ёзмоқда.

“Кир ювиш машиналари, музлаткичлар ва ҳаттоки сут насосларини Европадан мамлакатларга – Россиянинг қўшниларига экспорт қилинишининг кутилмаган ва ҳайратланарли даражада кўтарилиши расмийларнинг хавотирига сабаб бўлмоқда”, - дейилади агентлик хабарида.

Aгентлик маълумотларига кўра, Европа ускуналари импортининг кескин ўсиши Aрманистон ва Қозоғистонда кузатилмоқда. Қайд этилишича, Евроосиё давлатларининг бир-бири билан савдоси Россияга санцсиялар туфайли бошқа давлатлардан импортнинг қисқаришини қоплашга ёрдам бериши мумкин.

“Европа расмийлари ҳеч бўлмаганда баъзи товарлар ва уларнинг таркибий қисмлари ҳарбий мақсадларда ишлатилиши мумкинлигидан хавотирда”, - дейилади мақолада.

Таъкидланишича, расмийлар “Россиянинг чеккасида” жойлашган мамлакатларга экспорт ўсишини кузатмоқда. Бироқ, улар маиший техника савдосига қарши курашиш қийинлигини таъкидлашади, чунки бу нарсалар кўпинча санкцияларга дуч келмайди.
Ғарб Украина туфайли Россияга нисбатан санкциялар босимини кучайтирди, бу эса Европа ва Қўшма Штатларда электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошишига олиб келди. Россия президенти Владимир Путин Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси эканлигини ва санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берганини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, Ғарбнинг асосий мақсади миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир. Россия Федерацияси Ғарб ўзи учун яратаётган барча муаммоларни Россия ҳал қилишини бир неча бор таъкидлаган.
Янгиликлар лентаси
0