Ўзбекистон ва Арабистон қўшма тўқимачилик корхонасини таъсис этишни муҳокама қилмоқда

© ИА "Дунё"Посол Узбекистана Улугбек Максудов встретился в Джидде с директором текстильной компании “Ситра” Умаром аль-Саккафом
Посол Узбекистана Улугбек Максудов встретился в Джидде с директором текстильной компании “Ситра” Умаром аль-Саккафом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2022
Oбуна бўлиш
Жидда шаҳри Ўзбекистон элчиси “Sitra” тўқимачилик компанияси директори билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Ўзбекистон-Саудия Арабистони тўқимачилик қўшма корхонаси таъсис этилади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг подшоҳликдаги элчиси Улуғбек Мақсудовнинг “Sitra” тўқимачилик компанияси директори Умар ал-Саққоф билан учрашувида маълум қилинди.
"Дунё" АА хабарига кўра, Жидда шаҳридаги учрашувда Ўзбекистон ва Саудия Арабистонидаги тўқимачилик корхоналари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, мамлакатда ишлаб чиқарилаётган тўқимачилик маҳсулотларини подшоҳликка экспорт қилиш ва қўшма корхона таъсис этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Умар ал-Саққоф саудиялик инвесторлар мамлакат вазирлик ва идоралари билан яқиндан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, тўқимачилик соҳасидаги лойиҳаларга биргаликда инвестиция киритиш истагида эканини билдирди.
Тадбиркор Ўзбекистондаги корхоналар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда мамлакатда ишлаб чиқарилаётган тўқимачилик маҳсулотларини Саудия Арабистони подшоҳлиги бозорига олиб киришдан манфаатдор эканини айтди.
Аввалроқ Россияда ўзбек тўқимачилик маҳсулотларининг ўнлаб мультибренд дўконлари очилиши хабар қилинган эди.
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси Илҳом Ҳайдаровнинг айтишича, аллақачон бу учун жойлар ташкил этилиб, савдо уйлари инфратузилмаси ривожланмоқда.
Қайд этиш жоизки, Россия Ўзбекистон тайёр тўқимачилик маҳсулотларини энг кўп импорт қилган давлатлардан бири саналади.
текстиль уз - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2022
Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини асосан қаерга экспорт қиляпти
Янгиликлар лентаси
0