Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия зарбалари Украинанинг ҳарбий салоҳиятини самарали равишда пасайтиради – Шойгу

© Пресс-служба Минобороны РФ / Медиабанкка ўтишМинистр обороны РФ Сергей Шойгу. Архивное фото.
Министр обороны РФ Сергей Шойгу. Архивное фото. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2022
Oбуна бўлиш
Шойгу: Украина қуролли кучлари Запорожье атом электр станциясини, эвакуация пунктлари ва гуманитар ёрдам тарқатиладиган жойларни ўққа тутишни тўхтатмаяпти.
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Россия қўшинлари Украинанинг муҳим инфратузилмасига ҳужум қилмоқда, бу эса Украина Қуролли кучлари салоҳиятини камайтириш имконини беради, дейди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу.
“Шу билан бирга, Украина фуқаролари ўлимининг олдини олиш бўйича тўлиқ чора-тадбирлар кўрилмоқда”, деди у.
Вазирнинг қайд этишича, “Киев режими тинч аҳолини қириб ташлаш ва ижтимоий объектларни вайрон қилиш бўйича террорчилик ҳаракатларини уюштиришда давом этмоқда”.
“Украина қуролли кучлари Запорожье атом электр станциясини, эвакуация пунктлари ва гуманитар ёрдам тарқатиладиган жойларни ўққа тутишни тўхтатмаяпти”, деди мудофаа вазири.
Унинг сўзларига кўра, душман ҳаво ҳужумларини қайтариш жараёнида “сўнгги ўн кун ичида 200 дан ортиқ HIMARS реактив снарядлари тутиб олинди”.
10 октябрдан бери Россия Қуролли кучлари Украина ҳарбий қўмондонлиги, алоқа ва энергетика тизимлари объектларига узоқ масофали юқори аниқликдаги қуроллар билан зарбалар бермоқда. Владимир Путиннинг сўзларига кўра, бу Киев томонидан Қрим кўпригида уюштирилган теракт ва Россиядаги фуқаролик объектларига қилинган бошқа ҳужумларга жавобдир.
Украина энергетика вазири Герман Галушенконинг сўзларига кўра, биргина 10 ва 11 октябрдаги ракета зарбалари натижасида мамлакат энергетика инфратузилмасининг 30 фоизга яқини зарар кўрган.
Эслатиб ўтамиз, Россия 24 февралдан буён денацификация ва демилитаризация мақсадида Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида хўрлашлар, геноцидларга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.
Янгиликлар лентаси
0