Самарқандда Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги бошланди

© Sputnik / Дильшода РахматоваВид сверху на площадь Регистан в Самарканде
Вид сверху на площадь Регистан в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2022
Oбуна бўлиш
Халқаро ҳафталик Ўзбекистон зиёрат туризми салоҳиятини юзага чиқариш мақсадида ўтказилоқда.
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Самарқанддаги Ёшлар марказида Халқаро зиёрат туризми ҳафталигининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Бу ерда Ўзбекистоннинг зиёрат туризми салоҳиятига бағишланган анжуман бўлиб ўтмоқда. Унда 50 нафарга яқин Ислом маданияти ва илм-фани арбоблари қатнашишмоқда.
Ҳафталик дастуридан Самарқанд шаҳридаги янги “Ипак йўли” туристик марказининг очилиши, “Хива – ислом олами туризми пойтахти” мавзусига бағишланган Халқаро ҳунармандчилик кўргазмаси, “Жаҳон усталари” ярмаркаси ва бошқа тадбирлар ўрин олган. Шунингдек, Самарқанддаги муқаддас қадамжоларга саёҳатлар уюштирилади.
Бундан ташқари, ҳафталик тадбирлари Бухоро, Хоразм ва Тошкентда ҳам ўтказилади.
Бухорода “Мир Араб битирувчилари” форуми, “Ўзбекистон исломий мероси” конференцияси, “Ислом наққошлиги ва хаттотлик” кўргазмаси, Хоразмда эса Хоразм – ислом мероси конференцияси, “Хива – ислом санъати” рассомлар кўргазмаси ўтказилади. Тошкент шаҳрида эса халқаро туризм ҳафталиги доирасида Ислом иқтисодиёти бўйича давра суҳбати, миллий либослар кўргазмаси, ҳалол туризм конференцияси ва таомлар фестивали кўзда тутилган.
Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги 1-3 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.
Халқаро Зиёрат туризми ҳафталиги Ўзбекистон президентининг 2022 йил 30 апрелдаги тегишли қарори асосида ташкил этилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0