Колумнистлар

Европада егулик тугаяпти. Айбдор, ўз ўзидан маълумки, Россия

© AFP 2022 / CHARLY TRIBALLEAUЛюди в пекарне на ежедневном крытом рынке в Тулузе.
Люди в пекарне на ежедневном крытом рынке в Тулузе. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Европага озиқ-овқат танқислиги хавф соляпти, Ғарб ОАВлари, шубҳасиз, бунда Россия айблашга тушиб кетишган. Бироқ аслида ҳам шундайми?
Минтақага озиқ-овқат инқирози яқинлашаётгани хусусида баъзан ҳисоб-китоб ва назорат занжиридан бўшалиб кетадиган Европа матбуоти июлдаёқ бонг ура бошлаганди.
“Ғалла яқин ҳафталарда тақчил бўлиб қолиши мумкин. Фермер хўжаликлари федерацияси ноқулай об-ҳаво шароити, хусусан, қурғоқчилик туфайли ғалла ҳосили паст бўлишидан хавотирда эканини билдирди. Ғаллакорлар бошқа экинлар, масалан, гречка ҳақида ҳам худди шундай ташвиш билдирдилар. Ўз навбатида, бу омиллар турли хил ун навларининг етишмаслигига олиб келиши мумкин”.
Франция учун асосий экинларни йиғиб олиш билан боғлиқ муаммолар ҳақида сўз борувчи мақола шу йилнинг 15 июлида чоп этилган.
Иккита йирик чакана савдо дўконлари “Leclerc” ва “Super U” раҳбарияти орадан олти ой ўтар-ўтмас янада нохуш прогнозларни эълон қилди. Мишель-Эдуард Леклер ва Доминик Шельшер нуқтаи назаридан, мамлакат озиқ-овқат нархларида мисли кўрилмаган инфляцияга дуч келиши мумкин (Жаноб Леклернинг фикрига кўра, у йил охирига келиб деярли 17 фоизга етиши мумкин, аниқроғи 16,9 фоизга, жаноб Шельшер, бундан ташқари, одатдаги маҳсулотларнинг камида ўн фоизи сотувдан йўқолади деб ҳисоблайди).
“Le Monde” газетасининг коллектив назариётчиси чакана сотувчилардан қолишмасликка қарор қилди. У чакана сотувчилар томонидан келтирилган рақамларни тасдиқлади ва Францияда ҳозир жорий асрда мисли кўрилмаган инфляция даражаси кузатилаётгани ҳамда охирги марта бундай юқори нарх расталарда 30 йилдан кўпроқ вақт олдин кўрилганини қўшимча қилди.
“Ғалати тасодиф” билан, бир неча кун олдин бажариш шартлари бузилгани учун Россия ўз иштирокини тўхтатиб қўйган дон келишуви 22 июль куни кучга кирди.
Айнан ўша пайтда Европа оммавий ахборот воситалари ноқулай об-ҳаво шароити ва натижада қитъада дон экинлари танқислиги туфайли юзага келиши мумкин бўлган кам ҳосил ҳақида мақолаларни нашр эта бошладилар.
Буни оддий тасодиф деб ҳисоблаймиз.
Бу ерда ҳам тасодиф, лекин жуда оддий эмас.
Ушбу дон битими келишувларини назорат қилган ва музокараларга шафелик қилган БМТ маълумотларига кўра, денгиз йўлаги бўйлаб экспорт қилинадиган дон маҳсулотларининг 47 фоизи “юқори даромадли” мамлакатларга кетган.
Ғалла юкларининг 27 фоизи “ўрта ва юқори даромадли” давлатларга жўнатилган. Ва бир фоиз камроқ, яъни 26 фоизи қашшоқ мамлакатларга кетган.
Германия, яна ўша БМТ статистикаларига кўра, Ямандан икки баравар кўп дон олган. Франция эса Сомалига қанча берилган бўлса, шунча олган.
Агар фақатгина “халқаро ҳамжамият Россиянинг хатти-ҳаракатидан” норозилигини эмас, воқеалар занжирининг ўзини кўриб чиқсак ва бирлашган Европадаги маҳсулотлар нархини кузатиб борсак, шунингдек, масалан, европалик деҳқонлар ҳаётдан мамнун Европа паррандаларини нима билан боқишади ва масалан, чўчқалар учун озуқа таркибига қандай компонентлар киритилганига қарасак, у деярли донлардан иборат экани маълум бўлади. Бу биринчи навбатда буғдой. Иккинчиси – маккажўхори.
Олти ой олдин огоҳлантириш берилган буғдой ҳосили аҳамиятсиз бўлиб чиқди ва Франция Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, бу йил ўтган ёз ва кузда йиғиб олинганидан икки миллион тоннага кам ҳосил кўтарилган.
Кейин эса чакана сотувчилар айтаётган маҳсулотлар тақчиллигини кўрсатиш учун ёқилғи нархининг ошишини қўшиш ва юқорида кўрсатилган инфляцияга кўпайтириш керак.
Эҳтимол, Янги йил, байрамлар ва бошқа ўйин-кулгилар олдидан, улар, чакана сотувчилар, қандайдир тарзда савдо маржаларини камайтиришлари мумкин. Аммо ярим тун бўлиши биланоқ, Европа мўл-кўлчилик араваси бўш расталарга айланиши мумкин. Аввалги ҳашаматдан урвоқ ҳам қолмайди.
Аслида, Макрон “мўл-кўлчиликнинг тугаши” ҳақида гапирганда, халқни шундан огоҳлантирмаганмиди? Август ойининг охирида, албатта, улар уни эшитишни ва тинглашни хоҳламадилар, чунки французлар, барча европаликлар сингари, сўнгги таътил кунларининг гаштини чиқараётганди.
Аммо оддий фуқаролар ҳозиргача кўтара оладиган нарса европалик бюрократлар учун деярли мумкин эмас.
Улар жуда тез ҳисоб-китоб қилиб, тушундиларки қачондир жуда тўқ бўлган қитъа егуликсиз қолиши мумкин.
Айтишларича, "озиқ-овқат инқирозини Россия ташкил қилади" деган қичқириқлар фақат сўнгги эвропаликлар орасидан ишонувчан табиатни ҳайратда қолдириши мумкин.
“Озиқ-овқат инқирозини Россия уюштиряпти” деган ҳайқириқлар фақат эвропаликлар орасидаги сўнгги ишонувчан табиатли инсонларни ҳайратда қолдириши мумкин.
Аслида эса Европа нафақат совуқ ва қоронғи, балки оч қолиши мумкин бўлган вазиятга тушиб қолишдан жуда қўрқади.
Оч, албатта, Европа стандартлари бўйича. Қолаверса, инфляция ва нархлар ошишидан етарлича азият чекканлар оч қолади. Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан энг заиф қатлами оч қолиши мумкин.
Евробюрократларни Сомали ёки Яманнинг очликдан азоб чекаётган аҳолиси тақдири ташвишга солмайди. Улар узоқда. Улар бирлашган Европага ҳеч қандай таҳдид солмайди. Евробюрократлар сабри ва камтарлиги аллақачон чок-чокидан сўкилаётган ўз ватандошларидан, европаликлардан қўрқишади. Евробюрократлар фуқаролик итоатсизлигидан қўрқишади.
“Бу ижтимоий инқирозми? Йўқ, ҳурматли раис, бу инқилоб!”
Агар илгари бундай “тешик”лар пул чиқариб, олд-орқасига қарамай нафақаларни ошириш билан ёпилган бўлса, икки рақамли инфляция шароитида бундай ҳаракатлар имконсиз.
Агар илгари Россиядан газ ва нефтни бироз кўпроқ етказишни сўраб, чакана ёқилғи нархини пасайтириш имкони бўлган бўлса, бугунги кунда бу ҳақида гап бўлиши мумкин эмас.
Агар илгари худди шу Канада ёки Ҳиндистонга бориб, ортиқча дон сотиб олиш мумкин бўлган бўлса, бу ҳам ҳозир иш бермайди.
Оқибатда ўзини гроссмейстер деб ҳисоблаган ва катта шахмат тахтасида ўйин ўйнашга қарор қилганлар охир-оқибат ҳар бир кейинги ҳаракати вазиятни ёмонлаштирганда, цугцванг ҳолатига келиб қолганини тушунди.
Албатта, ваҳима, ва таҳдидлар шунинг учун. Агар улар ўз лавозимлари, таърифига кўра, давлат тафаккурининг мавжудлигини ва ўзларининг геосиёсий қадамларини сарҳисоб қилиш қобилиятини назарда тутадиган одамлардан бўлмаганида эди, айбловлар ҳам бошқача бўлар эди.
Шундай қилиб, бизга айтилганларга биргина Иван Андреевич Криловнинг иқтибоси билан эътироз билдириш мумкин.
“Аввал ўзингга боқ, кейин ноғора қоқ”.
Янгиликлар лентаси
0