ФВВ Китоб туманига келган сел юзасидан маълумот берди

© пресс-служба УЧС Наманганской областиСильный сель сошел в Касансае
Сильный сель сошел в Касансае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2022
Oбуна бўлиш
Қайд этилишича, аҳоли ва хонадонларга зиён етмаган.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Бугун, 2-ноябрь куни кузатилган сурункали ёғингарчиликлар оқибатида Қашқадарё вилоятининг Китоб, Қамаши, Ғузор ва Деҳқонобод туманларидаги ариқлар ва бошқа сув ўтказиш иншоотларида йиғилган ёмғир сувлари тошиши билан боғлиқ ҳодисалар юзага келган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) Sputnik мухбирига маълум қилди.
Айни пайтда ушбу туманларда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ) органлари куч ва воситалари ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирларини кўрмоқда.
Хусусан, Китоб тумани “Кўхсор” МФЙ ҳудуди адирликларида кучли ёмғирлар ёғиши туфайли тўпланган сувлар “Жовуз” кишлоғи ичидаги аҳоли яшаш ҳудудидан оқиб ўтувчи сел йўлидан ўз оқими бўйлаб оқиб ўтган.
Аҳоли ва хонадонларга зиён етмаган.
Янгиликлар лентаси
0