Британиянинг Россиядаги элчиси ТИВга чақиртирилди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишДебора Броннерт
Дебора Броннерт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2022
Oбуна бўлиш
Дебора Броннертни Россия ТИВ биноси олдида "Британия – террорчилар мамлакат” деб ёзилган плакат кўтариб олган оломон қарши олган.
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Буюк Британия элчиси Дебора Броннерт Лондоннинг Киевнинг Севастополга уюштирган ҳужумига алоқаси борлиги сабаб Россия ТИВга чақиртирилди.
РИА Новости хабарига кўра, Британия элчисини Россия ТИВ биноси олдида оломон кутиб турган ва уни “Британия – террорчилар мамлакат” деган ҳайқириқлар билан қарши олишган.
Броннерт эса журналистларнинг саволи жавоб бермасдан ТИВ биносига кириб кетган.
Кеча Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Буюк Британия элчиси чақиртирилиши ва унга Лондон Қора денгиз флотининг Севастополдаги базасига уюштирилган ҳужумга алоқадорлигини исботловчи далиллар тақдим этилишини маълум қилган эди.
29 октябрь куни эрта тонгда Киев режими Севастополь акваториясидаги Қора денгиз флоти кемалари ва фуқаролик кемаларига террорчилик ҳужуми уюштирди. Россия Мудофаа вазирлигининг аниқлик киритишича, терактга тайёргарлик кўриш ва Украинанинг 73-Денгиз операциялари махсус маркази ҳарбий хизматчиларининг тайёргарлиги Буюк Британиядан келган мутахассислар раҳбарлигида амалга оширилган.
Янгиликлар лентаси
0