Крипто-дўкон фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди

© Sputnik / Евгений БиятовСувенирные монеты с логотипами криптовалюты биткоин
Сувенирные монеты с логотипами криптовалюты биткоин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2022
Oбуна бўлиш
Крипто-дўкон ўз фаолиятини крипто-дўконнинг электрон платформаси ёки савдо объекти орқали амалга оширади.
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Адлия вазирлиги крипто-дўкон фаолиятини амалга ошириш қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди.
Мазкур қоидалар крипто-дўкон фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
Крипто-дўкон ўз фаолиятини крипто-дўконнинг электрон платформаси ёки савдо объекти орқали амалга оширади.
Крипто-дўконда электрон платформа орқали қуйидаги операциялар амалга оширилади:
жисмоний шахслар томонидан банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни миллий валютада сотиб олиш ёки сотиш;
чет эллик жисмоний шахслар томонидан банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни хорижий валютада сотиб олиш ёки сотиш.
Крипто-дўконнинг савдо объекти орқали:
жисмоний шахслар томонидан банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни миллий валютада сотиб олиш;
мижозлар томонидан крипто-активларни нақд пул кўринишида миллий ёки хорижий валютада сотиб олиш;
мижозлар томонидан крипто-активларни фақат миллий валютада сотиш.
Крипто-дўконда мажбурий идентификациядан ўтказилмаган мижозлар билан амалга ошириладиган операциялар, Ўзбекистон резидентлари томонидан чиқарилган крипто-активлар билан операциялар, аноним крипто-активлар ҳамда ўзаро ўзгармас токенларни сотиб олиш ёки сотиш операцияларини амалга ошириш тақиқланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Адлия вазирлиги крипто-активлар айланмаси соҳасида йиғимлар миқдорига оид низомни давлат рўйхатидан ўтказганди. Низомга кўра, Ўзбекистонда майнинг ва крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан ушбу фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар тўланади.
Унга кўра, майнинг фаолияти учун БҲМнинг 10 баравари (3 млн сўм) этиб белгиланди.
2023 йилдан бошлаб крипто-активларни сотиш ва сотиб олиш операциялари фақат миллий провайдерлар орқали амалга оширилади. Хизматлар провайдерлари лицензиясига эга бўлмаган электрон платформалар (крипто-биржалар ва электрон айирбошлаш майдончалари)дан фойдаланиш белгиланган тартибда чекланди.
Янгиликлар лентаси
0