Европада украинлар ресторанларда чегирма талаб қилади, Россияда эса иш сўрайди - Путин

© Sputnik / Алексей Бабушкин / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин
Президент РФ Владимир Путин  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.11.2022
Oбуна бўлиш
Россия президенти ёшлар ва кўнгиллилар ташкилотлари вакиллари билан суҳбатлашди.
ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Украинадан Россия Федерациясига келганлар билан Европадагилар ўртасидаги фарқга эътибор қаратди, дея хабар бермоқда РИА Новости.
"Украинадан бизга келганлар ва Европада бўлганлар ўртасидаги фарқни ҳис этинг. Улар у ердаги ресторанларга бориб, чегирма талаб қилади, биздан эса иш сўрашади”, дейди у кўнгиллилар билан суҳбат чоғида.
"Хўш, бу ҳақиқат", деб қўшимча қилди президент.
Шунингдек, Путин қочқинлар учун ҳужжатларни тиклашни соддалаштириш ишлари ҳақида ҳам гапирди. Унинг сўзларига кўра, Россия Федерацияси ҳукумати Украинадан келган қочқинларнинг ҳужжатларини тиклашда қонунбузарликлар бўлмаслигини таъминлашга ҳаракат қилмоқда, жараёнларни соддалаштириш бўйича қарорлар қабул қилинмоқда.
Путин ўз сўзида “шубҳасиз, биз ёрдамга муҳтож одамларга ёрдам беришимиз керак”, дея қайд этди.
Янгиликлар лентаси
0