Ташкиллаштирилган танлов асосида ишга ёллаш бутун ЕОИИга ёрдам беради – мигрантлар

© Sputnik / Майя МашатинаТрудовые мигранты в России. Архивное фото
Трудовые мигранты в России. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.11.2022
Oбуна бўлиш
Россияга келганларнинг тахминан 75 % Россияга нисбатан яхши муносабатда, дейилади хабарда.
ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари Россияда ўз ўрнини топади ва муваффақиятли ишлайди, аксарият ташриф буюрувчилар жуда ижобий миграция тажрибасига эга. Буни россиялик социологлар ўтказган сўров натижалари кўрсатди.
“Бизга келганлар, қоида бўйича, ўз ўринларини шу ерда муваффақиятли топади. Россияга келганларнинг тахминан 75 фоизи Россияга нисбатан яхши муносабатда бўлиб, яхши жойлашишганига ишонишади. Улар жуда ижобий миграция тажрибасига эга”, дейди ижтимоий фанлар доктори, Россия Фанлар академиясининг Ижтимоий фанлар бўлими қошидаги “ЕОИИ шаклланишининг ижтимоий-сиёсий муаммолари” илмий кенгаши раиси Галина Осадчая.
Респондентларнинг аксарияти Ўзбекистон уларнинг ватанига қайтиши учун шароит яратиши керак, деб ҳисоблайди.
Кўпчилик муҳожирлар ўтган йили бошланган Россия корхоналарига ишчиларни ташкилий равишда жалб қилишни жуда фойдали ташаббус деб билади.

“Уларнинг фикрича, Евроосиё ҳудудида ташкиллаштирилган танлов асосида ишга ёллаш Ўзбекистон ва бутун Евроосиё иқтисодий иттифоқи меҳнат бозоридаги бутун миграция вазиятига ёрдам бериши мумкин”, дейди социолог.

2017 йилнинг 5 апрелида Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятига ташкилий равишда жалб қилиш тўғрисидаги шартнома имзоланган эди.
2021 йил октябрь ойида Россия бош вазири Михаил Мишустин Ўзбекистондан 10 минг меҳнат муҳожирини Россиядаги қурилиш объектларига олиб келиш бўйича тажриба дастурини ишга тушириш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.
Тажрибали дастурга мувофиқ, Россия Федерациясида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар беришнинг бир қатор тартиблари Ўзбекистонга ўтказилди. Жумладан, бу муҳожирларни тиббий кўрикдан ўтказиш, тест олиш ва “Спутник Лайт” вакцинаси билан эмлаш, шунингдек, Россияга киришни тақиқлашни текшириш. Барча харажатлар мижозлар томонидан қопланади.
2022 йилнинг январь-июнь ойларида ташкилий ишга қабул қилиш доирасида 4 мингга яқин Ўзбекистон фуқароси Россияга жўнаб кетди.
Aвгуст ойи ўрталарида Бандлик вазирлиги республикадан ишлаш учун кетганлар сони 2 миллиондан ортиқ кишини ташкил қилгани ҳақида хабар берган эди. Мутахассисларнинг фикрича, бу рақамнинг қарийб 60 фоизи Россия Федерациясида ишлайди.
Янгиликлар лентаси
0