Украиналик қочқинлар Европада норозилик келтириб чиқаряпти – NYT

© AP Photo / Virginia MayoДевушка с ободке в лентами в цвет флага Украины в Брюсселе
Девушка с ободке в лентами в цвет флага Украины в Брюсселе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.11.2022
Oбуна бўлиш
Европага украиналиклар оқими туфайли “инқироз юки давлатлар ўртасида ҳам, қочқинларнинг ўзлари ўртасида ҳам тенг тақсимланмаган”, дейилади хабарда.
ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Украина ва бошқа мамлакатлардан келган қочқинлар ўртасидаги ҳуқуқ тенгсизлиги Европада норозилик ва можароларни келтириб чиқарди, деб ёзмоқда “The New York Times”.
“Европа украиналикларга автоматик равишда яшаш учун рухсатнома ва визалар бергани боис, улар қочқинлар учун уй-жой олиш ва хизмат кўрсатишда биринчи ўринда. Баъзи жойларда яшаш шароити ноқулай, бошқа мамлакатлардан бошпана олишга муҳтожлар эса гавжум қабул марказларига йиғилмоқда”, дейилади мақолада.
Нашрнинг қўшимча қилишича, украиналиклар оқими туфайли “инқироз юки давлатлар ўртасида ҳам, қочқинларнинг ўзлари ўртасида ҳам тенг тақсимланмаган”. Европага қочган Aфғонистон ва Сурия фуқаролари “ҳозирги миграция инқирозининг тўлиқ оғирлигини ҳис қилмоқда”.
Газета Aфғонистондан келган Башармал Муҳаммадий ҳақида ҳикоя қилади. У Бельгия қироллик саройи яқинида яна етти нафар афғон билан бирга картон қутиларда ўтириб, бетон зинапоя остида яшайди.
“Европада кўчада шундай яшайман деб ҳеч ўйламагандим. Мамлакатимиз 45 йилдан бери уруш ҳолатида, шу ерда яхши ҳаётга эришаман деб ўйлагандим”, дейди у.
Мақолада қайд этилишича, айрим немис раҳбарлари қочоқлар инқирози иқтисодий муаммолар билан бирга кундалик ҳаётда қанчалик кўп сезилса, бу миграцияга қарши кескинликни кучайтиради, деб қўрқади.
“Ҳатто бир пайтлар кутиб олинган украиналиклар ҳам ҳозир бироз норозилик уйғотмоқда”, дея хулоса қилади нашр.
Россия Донбассни ҳимоя қилиш учун махсус ҳарбий операция бошлаганидан сўнг, Ғарб унга қарши санкциялар киритди, бу эса AҚШ, Буюк Британия ва Европа Иттифоқининг барча давлатлари иқтисодиётига жиддий зарба бериб, ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошишига сабаб бўлди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармаси расмий маълумотларига кўра, 24 февралдан 5 июлгача Украинани 8,8 миллионга яқин одам тарк этган.
Янгиликлар лентаси
0