Бугун баъзи жойларда ёмғир ёғади

© Sputnik / Мария ДевахинаОсень
Осень - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.11.2022
Oбуна бўлиш
Тошкентда куннинг иккинчи ярмида ёғиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Бугун Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.
Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати +12...+17 даража илиқ бўлади.
Пойтахтда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +15...+17 даража илиқ бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларида куннинг иккинчи ярмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади (баланд тоғларда ёмғир, қор), кечга тамон баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +5...+10 даража илиқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0