Индонезия G20 саммитида Путин ва Зеленский иштирок этишига умид қилмоқда

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишРабочий визит президента РФ В. Путина во Францию
Рабочий визит президента РФ В. Путина во Францию  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.11.2022
Oбуна бўлиш
G20 саммитига биз таклиф қилган барча давлатлар раҳбарларининг шахсан иштирок этишини истаймиз. Бу Россияга ҳам, Украинага ҳам тегишли, дейди Индонезия ташқи ишлар вазирлиги котиби Сети Утама.
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Индонезия Россия президенти Владимир Путин ва Владимир Зеленскийнинг бир неча кун қолган Балидаги G20 саммитида шахсан иштирок этишига умид қилмоқда. Бу ҳақда ANTARA хабар берди.
“G20 саммитига биз таклиф қилган барча давлатлар раҳбарларининг шахсан иштирок этишини истаймиз. Бу Россияга ҳам, Украинага ҳам тегишли. Умид қиламанки, бу давлатларнинг президентлари Балига келади”, дейди Индонезия ташқи ишлар вазирлиги котиби Сети Утама.
Котибдан Путин ва Зеленский G20 саммитида иштирок этадими, деб сўралган, бироқ Утама учрашувда қайси етакчилар иштирок этиши ва қайси бири келмаслигини айтмаган.
Aввалроқ Индонезия ташқи ишлар вазирлиги саммитда ҳозирча фақатгина 17 давлат раҳбари иштирок этишини тасдиқлагани хабар қилинганди. Жакарта жавоб бермаган давлатларни маълум қилмади.
G20 йирик иқтисодий ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларни бирлаштирган норасмий ташкилотдир. G20 саммити 15 ва 16 ноябрь кунлари Балида бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0