Ўзбекистон регбичилари Осиё чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлишди

© Спортни ривожлантириш вазирлиги Регби бўйича Осиё чемпионати
Регби бўйича Осиё чемпионати  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.11.2022
Oбуна бўлиш
Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида регби-7 бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида U20 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Ўзбекистонлик регбичилар Осиё чемпионатида кумуш медалларни қўлга киритишди. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида регби-7 бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида U20 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди.
Ўзбекистонлик спортчилар ҳал қилувчи беллашувда БАА вакилларига қарши майдонга тушишди. Муросасиз ўйинда меҳмонларнинг қўли баланд келди. Бронза медаллари эса малайзиялик регбичиларга насиб этди.
Эркаклар:
1. БАА
2. Ўзбекистон
3. Малайзия
Аёллар:
1. БАА
2. Ҳиндистон
3. Таиланд
Эслатиб ўтамиз, президент томонидан 2019 йили қабул қилинган қарорга кўра, Ўзбекистон регби федерацияси, ва профессионал регби клублари регби спорт ускуналари, инвентарь ва махсус профессионал спорт анжомларини олиб кирганлик учун 2023 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан озод этилган.
2020/2021 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида ҳамда Ўзбекистон Миллий университетида регби бўйича мутахассисларни тайёрловчи йўналишлар очилган. Қарор билан республика бўйича 4 босқичли спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0