Россия ва Хитой ўзаро савдо ҳажми янги рекорд қайд этди

© Depositphotos.com / RyzhovФлаги России и Китая
Флаги России и Китая - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.11.2022
Oбуна бўлиш
2021 йил охирида Россия-Хитой товар айирбошлаш ҳажми 35,8 фоизга ўсиб, рекорд даражадаги 146,887 миллиард долларни ташкил қилган эди.
ТОШКЕНТ, 7 ноя - Sputnik. 2022 йилнинг ортда қолган 10 ойи давомида Россия ва Хитой ўртасидаги савдо айланмаси 33 фоизга ўсиб рекорд даражадаги 153,938 миллиард долларга етди. Бу ҳақда РИА Новости Хитой Халқ Республикаси Бош божхона бошқармасининг 7 ноябрь куни эълон қилинган маълумотлари асосан хабар берди.
Ҳисобот даврида Хитой Россияга 59,596 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилган, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 12,8 фоизга кўп, Россиядан Хитойга импорт ҳажми эса 49,9 фоизга ошиб, 94,342 миллиард долларни ташкил этди.
Октябрь ойида икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 17,637 миллиард долларни ташкил этди, Россия Хитойга 10,23 миллиард доллар, Хитой эса Россияга 7,4 миллиард долларлик маҳсулот етказиб берди.
Маълумот учун, 2021 йил охирида Россия-Хитой товар айирбошлаш ҳажми 35,8 фоизга ўсиб, рекорд даражадаги 146,887 миллиард долларни ташкил қилган эди.
Россия ва Хитой раҳбарлари аввалроқ икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини икки баробарга ошириш, 2024 йилга бориб йилига 100 миллиарддан 200 миллиардга етказишни мақсад қилган эди. Ўзаро савдода 10 миллиардлик кўрсаткичга 2018 йилда эришилган.
4 февраль куни Пекинда Владимир Путин ва Си Цзиньпин ўртасида бўлиб ўтган музокаралардан сўнг Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Хитой раҳбари ўз олдига товар айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича янги мақсад – йилига 250 миллиард доллар қўйганини айтди.
Янгиликлар лентаси
0